Наши проекты

Конкурсы



ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! Печать

Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази “Yoshlar uchun Ekobiznes maktabi” доирасида  Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг “Ёшлар қаноти” ва “Chinor ENK” экологик нашриёт компанияси билан ҳамкорликда  “ЭКОЛОГИЯ ВА БИЗНЕС” мавзусида  талаба-ёшлар ўртасида электрон роликлар танловини эълон қилади.
Электрон роликлар қуйидаги мавзуларни ижодий тарзда ёритиши  мумкин:
• Табиий ресурс, энергиядан самарали фойдаланиш ва тежаш йўллари;
• Тоза, кам чиқитли ва чиқитсиз хўжалик фаолиятини юритиш;
• Яшил иқтисодиётни тарғиб қилиш ва маҳсулотларни қайта ишлаш;
• Экологиялаштириш жараёни ва тежамкор технологияларни қўллаш;
• Табиатдан фойдаланиш ва табиат капиталини бойитишга оид новаторлик, инновацион ғоялар, ишланмалар, тадқиқотлар;
• Табиатдан фойдаланишда миллий маънавий-экологик қадриятлар;
• Соф энергия манбалардан фойдаланиш;
• Экодизайн ва экологик реклама;
• Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирлар;
• Экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш;
• Биотехнология;
• Экобизнесга оид шахсий тажриба ва янги ташаббускорлик ишлар;
• Экобизнес соҳасига оид муаллифлик лойиҳалари, бизнес режалар  ва бошқ.

Танлов учун электрон роликлар 2012 йилнинг 1 мартигача қабул қилинади. Электрон роликлар ўзбек ва рус тилларида, электрон ташувчиларда(DWD)  қабул қилиниб унда  муаллиф исми шарифи, алоқа манзили кўрсатилиши лозим.
Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг махсус совғалари билан тақдирланади ҳамда 2012 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган  «Ёшлар ва экобизнес» анжуманида иштирок этиб, уларнинг ижодий маҳсули намойиш этилади.
Электрон роликларни қўйидаги  манзилга юборишингиз мумкин: Тошкент ш., Сугаллий ота кўчаси 7 уй ёки Ўзбекистон Экологик ҳаракати «Ёшлар қаноти»(«Бунёдкор» метроси). Қўшимча маълумотларни қуйидаги электрон манзилдан олишингиз мумкин: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript
Танловга юборилган электрон роликлар муаллифга қайтарилмайди. “МТТ–Maktabdan tashqari ta’lim” журнали  лойиҳанинг ахборот кўмаги ҳисобланади. “Yoshlar uchun Ekobiznes maktabi” лойиҳаси Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Ижтимоий ривожланиш жамғармаси -2011”  дастури томонидан қўллаб-қувватланган.

 

Добавить комментарий


Защитный код
Обновить

Авторизация



RSS-Лента

Счетчики

ECOTOP рейтинг экологических сайтов