«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Сувни ҳурматланг

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

   Болалигимиздан катталар сувни исроф қилмасликни, “Сув – ҳаёт манбаи” эканлигини бизга доимо уқтириб келишган.


   Яқинда бу мавзуга оид ёшлар экологик экспедицияси НТТ ЕКОМАКТАВ ташаббуси билан ўтказилди. “Ҳаёт дарёси – дарёнинг ҳаёти” номли экспедициянинг ташкилотчиларидан, Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш” (UzWater Aware) номли дастури. Дастурининг таркибий қисмларидан бири – «Ўзбекистонда сув хўжалиги ва экологиянинг барқарор ривожланиши учун ҳамкорлик ва хабардорлик даражасини ошириш» мавзусида экан. Экспедициянинг мақсади ҳам айнан шу мавзунинг мазмун моҳиятига йўналтирилган эди.


   Дастурнинг мазмун моҳияти иштироқчиларга тарқатилган рисолаларда ўз аксини топган. Мазкур рисолаларда сув ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар келтирилган. Масалан, сувни қандай тежаш, айниқса жазирама иссиқ иқлим шароитида уни қандай тежаш мумкинлиги борасида маълумотлар берилган. Шунигдек сувни тежаш мақсадида фермер ва боғбонлар томчилаб суғоришдан фойдаланишлари ҳам келтириб ўтилган. Экспедиция давомида экологияга қизиқишган ёшлар айнан ана шундай услубда суғориш ишлари амалга ошириладиган далаларнинг ёнидан ўтдик.


   UzWater Aware лойиҳасининг координатори Катя Устиненко, уйда сувни қандай тежаш мумкинлиги ҳақида қизиқарли тарзда гапириб берди. Ва яна виртуал сув ҳақида ҳам маълумотлар билан таништирда. Яъни, биз кундалик истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, кияётган кийим-кечаклар ва ҳоказолар “виртуал сув”га эга экан. Ва бу ерда жуда катта ҳажмдаги сув борасида гап кетмоқда. Зеро, саноат ишлаб чиқариш жараёнида, бирор бир маҳсулотни етиштириш, ҳайвон ва паррандаларни боқиш ва ҳоказолар учун сизу бизнинг хатто ҳаёлимизга келмайдиган миқдорда сув сарфланади.


   Экспедиция доирасида қатнашчилар ҳар ҳил сув манбаларидан қисмиларни олишди: тоғдаги ариқлардан, булоқлардан, сойлардан. Гулком тоғ сойининг ўзани бўйида жойлашган тоғолди Янгиқўрғон қишлоғи, Угом-Чотқол миллий боғи, Чорвоқ сув омбори, Чирчиқ дарёсининг бошланиши ва унинг ўзанлиги – бу асосий манзиллар эди. Энг охиргиси – Ғазалкент шаҳрида жойлашган Қуйи-чирчиқ гидроузели. Тўлдирилган идишларни солиштиришди. Сувлардаги фарқ яққол намоён: тоғдан олинган сувлар тиниқ, икинчиси эса, тахмин қилганиздек, ифлос...


    Бу инсониятнинг сувга, атроф-муҳитга нисбатан бўлган эҳтиётсиз муносабатининг салбий натижаси. Сувни ҳурматланг! Зеро сувни ҳурмат қилиш Ватанни ҳурмат қилиш, ўзликни ҳурмат қилиш билан баробардир.


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.