«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Ёзни ӯзим учун ва атрофимдаги табиат учун фойдали ӯтқаздим

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

“Зилола”, “Лочин”, “Камалак”, “Мехрибонлик”, “Семурғ” . Бу сўзлар ўртасида қандай умумийлик бор?


Тахминингиз тўғри: бу Тошкент вилоятида жойлашган болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг номлари. Улар орасидаги яна бир умумийлик – бу оромгоҳда ёзги таътилини мароқ билан ўтказувчи болаларда унитилмас таассуротларни қолдирувчи бир-биридан қизиқарли, ранг-баранг тадбирларнинг ташкил этилишидир. Ана шундай тадбирлар “Ekomaktab” экологик ресурс маркази ҳамда “Яшил дунё” тоғ туризми клуби волонтёрлари ташаббуси билан ташкил этилди. Бу волонтёрлар нафақат пурвиқор тоғларни забт эта олишади, жўшқин дарёларнинг тўлқинларига бас келишади, балки фойдали, жамоат ишларига ҳам тез-тез қўл уришади.


Болалар ҳар доим эртакнома, саргузаштларга бой тадбирларда мароқ билан иштирок этишади. Бизнинг волонтёрларимиз оромгоҳларда ташкил этилган тадбирлар доирасида устозлари раҳбарлиги остида болалар орасида соғлом турмуш тарзи, экологик маданият борасида маълумотларни ўзига хос услубда тарғиб қилишга, иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдиришга ҳаракат қилишди.


Четдан олиб қаралганда, бу каби вазифаларни бирваракайга амалга ошириш мушкулдек кўринади. Аммо кўз қўрқоқ, қўл ботир деганларидек, волонтёрлар учун бу ишлар ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Волонтёрлар оромгоҳ маъмурияти билан келишган ҳолда белгиланган кунда ташриф буюришади. Улар албатта ўзлари билан тадбирлар учун керакли жиҳозлар, мосламалар, махсус кийимларни олиб келишади. Эртанги тадбир учун бир кун олдин тайёргарлик кўришади. Жумладан, болаларнинг чаққонлик, жисмоний қобилият ва экологик билимдонлигини синовдан ўтказиш учун тўсиқлар оша югуриш учун махсус йўлакчалар тайёрланади ва ҳ.к.


Волонтёрларнинг ўзлари экстримал спорт турлари билан шуғулланишади. Ва шу билан бир қаторда мактаб, коллеж, олий ўқув юртларда таҳсил олишади.
Оромгоҳларда ташкил этиладиган тадбирларнинг бу мавсумдаги асосий мавзуси болаларни сувнинг қадри, инсон ҳаётидаги ўрни, уни ақл ва эҳтиёткорлик билан ишлатиш зарурлиги борасидаги билимларини мустаҳкамлашга йўналтирилган эди. Барча тадбирлар UzWaterAware лойиҳаси доирасида Марказий Осиё минтақавий экологик маркази кўмагида ўтказилди. Ташкил этилган тадбирларда энг фаол иштирок этган, экологик билимларини намоён қилган болаларга мавзуга доир футболкалар, шунингдек сув ҳақида қизиқарли маълумотларни қамраб олган тарқатма материаллар экосумкаларда тақдим этилди. Тадбирнинг охирги нуқталарида оромгоҳда дам олувчиларнинг аксарияти оқ ва ҳаво ранг футболкаларда, бош кийимларда намоён бўлишар эди.


Тадбирлар доирасида оромгоҳ гуруҳлари томонидан мини-спектакллар ҳам намойиш этилди. Болаларнинг ўзлари бадиий чиқишнинг сценарийсини тайёрлаб, ролларни бўлишиб олишди. Қўл остиларида мавжуд материаллардан саҳна кийимларини тайёрлашди. Бундай ижодкорона ёндашув эса экологик саҳна чиқишларни янада қизиқарли бўлишини таъминлади.
Болалар ўз саҳна кўринишларида сув билан боғлиқ турли ҳолатларни акс эттиришга ҳаракат қилишди. Мақсад – сувнинг инсон ва табиат ҳаётидаги беқиёс ўрнини кўрсатиб бериш. Масалан, инсонлар сув ҳавзасини ифлослантиришди, натижада турли касалликлар келиб чиқди,балиқлар нобуд бўлди...Фожеали якун маҳзун қўшиқ билан ҳамоҳанг бўлди. Томошабинларнинг кўзлари намланди...


Таъкидлаш жоизки, ёш авлод билан ишлашда ижодкорона ёндашув бошқа услубларга нисбатан самараси юқорироқдир. Биринчидан, ёшлар ўзаро тенгликда, панд-насиҳатларсиз (катта авлод вакиллари аксар мурожаат қиладиган услуб) мулоқотга киришишади. Иккинчидан, болалар ҳар бир гапирётган гапини англаган ҳолда ифода этади. Улар тадбирларда ихтиёрий, иштиёқ билан иштирок этишади. Натижада тадбирдан кўзланган мақсадга эришилади. Бундай ёндашув “Тенгдош-тенгдошга” тамойили деб юритилишини тажрибали муаллимлар яхши билишади. Волонтерлар ҳам айнан шу мақсадни кўзлашади: барча ишни тенгликда, ҳамкорликда бажариш.


Қизиқарли , шу билан бир қаторда долзарб мавзудаги саҳна кўринишидан сўнг узоқ вақт қарсаклар тинмади, болаларнинг кулгуси, қувончи барчага аъло кайфият бағишлади. Очиқ осмон остида намойиш этилган экотеатр борасидаги тасаввурлари, фикрлари билан болалар узоқ вақт бир бирлари билан суҳбатлашишди. Бу кеча улар учун унутилмас бўлиши аниқ.
Аммо янада қизиқарли тадбирлар ҳали олдинда эди. Кейинги кун улар учун янада қизиқарли тадбирлар, беллашувлар тайёрлаб қўйилган эди.
Эрталабки нонуштадан сўнг янги кун тадбирига тайёргарлик умумий сафланишдан бошланди. Гурухлар шартлар, вазифалар билан таништирилди. Бу галги тадбир қизиқарли саргузаштларга бой бўлиши тайин эди. Зеро иштирокчилар дарёни кесиб ўтишлари, тарзанкада сакраш (махсус мосламаларда тепаликдан сакраш), парашютда сакраш, эковикторина, экологик вазифаларни ечиш каби бир биридан қизиқарли шартларни бажаришлари лозим эди. Бу шартлардан ўтиш эса шубҳасиз гуруҳ аъзоларидан ақл ва ирода кучи, ва албатта жисмоний тайёргарликни талаб қилар эди.


Шартларни бажариш учун тайёрланган махсус йўлакчада одатда 15-20 та волонтёр болалар билан ишлайди. Бир кун давомида эстафетада 500 дан ортиқ бола иштирок этади. Тўсиқлар ва шартлар болаларнинг турли ёш вакилларига мослаб, алоҳида тайёрланган. Муҳими – болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш. Шунингдек, шартларни бажарган бола ўз кучига янада ишониши, ўзини қаҳрамондек ҳис қилиши ҳам муҳим жиҳатлардан биридир.


Тадбир сўнгида одатга кўра тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Натижада оромгоҳдаги дам олувчи болаларнинг деярли барчаси сув ҳақидаги буклет, экологик журналга эга бўлди, улардаги муҳим маълумотлр билан танишди. Тадбир якуни тантанали ташкил этилди. Барчани байрамона кайфият шукуҳи қамраб олди. Атрофда уч томонлама хурсандчиликни кузатиш мумкин эди: волонтёрларнинг устозлари, уларнинг шогирдлари юкланган вазифани аъло даражада бажарганлигидан хурсанд, волонтёрлар вазифани муваффақитли бажарганликлари ва ишончни оқлаганликларидан хурсанд бўлишса, оромгоҳдаги болалар янги билим, совға ва муҳими, унутилмас таассуротларга эг бўлганликларидан хурсанд эдилар.
Экотурда умумий ҳисобда қанча иштирокчи қатнашганини тахминан хисоблаб кўрсак, эътиборга молик рақам чиқади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, битта оромгоҳда учта сменада ўртача 600 тадан бола дам олади, математик ҳисобни амалга оширсак, демак мавсум давомида 9000 та бола экотадбир иштирокчиларига айланишганини аниқлаш мумкин. Кичик рақам эмас, тўғрими?
Рақамлар эълон қилинганида волонтёрлар ўз ишларидан, жамиятга келтираётган фойдаларидан янада мамнун бўлишди. Зеро, болаларда табиатга меҳр уйғотиш, экологик маданиятни шаклллантиришга ҳисса қўшиш шарафли ишдир.


Волонтёрлар улашган маълумотларнинг ҳеч бўлмаганда бир томчиси ёшларнинг онгида қолса, демак, инсоният учун бугунги кунда ниҳоятда муҳим бўлган экологик ва маънавий маданиятнинг шаклланиши учун замин яратилган бўлади.


Денис Красников, Чирчиқ шаҳридаги 20-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси. Олти йилдан бери альпинизм билан шуғулланади.
– Тоғ чўққиларини забт этиш, баландликка кўтарилиш жуда ҳам қизиқарли машғулот. Бу спорт тури билан шуғулланиш инсонда ирода кучини шакллантиради, жисмоний чиниқтиради, қизиқишлари яқин бўлган инсонлар билан мулоқот қилиш имконини яратади.
Соғлом турмуш тарзини тенгдошларимиз орасида тарғиб қилиш, сафимизни кенгайтириш мен учун жуда муҳим ва шарафли. Табиат билан дўстлашиш унинг қувватидан завқланиш имконини беради. Аммо бунда, табиат билан эҳтиёткорона муносабатда (алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман )бўлиш муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади.

Асал Абдуназарова, Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги 94-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчиси:
– Волонтёр бўлиш – атрофдагиларни хурсанд қилиш, жамиятга фойда келтириш , байрамона кайфият улашиш учун ажойиб имконият. Тенгдошларим билан мулоқотга киришиш мен учун жуда қизиқарли ва фойдали. Биз, волонтёрлар, дўстларимиз, тенгдошларимиз, ҳамфикрларимиз билан бир доирада ишлаймиз. Бизни муштарак қизиқишларимиз, мақсадларимиз бирлаштиради. Бу гуруҳда мен мана деярли икки йилдан бери фаолият олиб бораман, ва бу танловимдан хеч ҳам афсусланмайман. Сафдошларим каби мен ҳам муомилага киришиш, ташкилотчилик қобилиятини ривожлантириш бўйича кўникмаларимни мустаҳкамлайман. Бу билимларим келажакдаги касбим, умр йўлларимда ҳам албатта қўл келишига ишонаман.


Диас Аджибеков, Ғазалкент шаҳридаги 6-сонли мактаб-интернат тарбияланувчиси:
– Тоғ чўққиларини забт этиш – асосий қизиқишларимдан бири бўлиб, келажакдаги касбимнинг асоси бўлади, десам муболаға бўлмайди. – Альпинистлик кўникмалари келажакда саноат альпинизми соҳасида фаолият юритиш имконини беради. Осмонўпар бинолар қад ростлаётган замонда бу касб, талаб кучли бўлган касблардан бири бўлиши шубҳасиз.
– Волонтёрлик – бу менинг дўстларим доирасидир, шунингдек эркин мулоқот ва фойдали иш қилиш имкониятидир.

Наталья Шивалдова


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.