Рус  |  Узб

1
2
3
  • A-
  • A
  • A+

Янгиликлар

ПИСТА учунбоғча

 

2017 йил 20 май куни Угам-Чотқол миллий табиий боғида, МДҲ мамлакатлари учун FSC Минтақавий бўлими ёрдамидаги «Чимён ўрмонини қайта тиклаш» жамоатчилик экологик ташаббуси доирасида «ПИСТА учун боғча» экологик акцияси бўлиб ўтди. Тадбир Халқаро биологик хилма-хиллик куни муносабати билан ўтказилди.

Биологик хилма-хиллик – сайёрамиздаги, кундан кунга шиддат билан қисқариб бораётган, ҳаётнинг ранг-баранглиги. Ер юзидан ўсимликлар, ҳайвонлар ва ўрмонлар йўқолиб бормоқда… Бунинг аксариятига – инсон фаолияти сабабдир. Шу боис, бу кунда ноёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш, ҳамда табиатга ғамҳурлик муносабатида бўлиш кераклиги ҳақида одамларга эслатма берилади.

Табиатга ёрдам бериш, Ўзбекистон ўрмон жамғармасини ва пистани тоғ экотизимининг муҳим бир қисми сифатида сақлаб қолишга ўз хиссасини қўшиш иштиёқи, ҳамда пистанинг урғочи кўчатхонасини яратиш мақсади кўнгиллилар гуруҳини тоққа чиқишга жазм этди. «EKOMAKTAB» экологик-ресурс маркази фаоллари Тошкент Аграр университети ўқитувчи ва талабалари билан ҳамкорликда, ҳамда Бурчмулло ўрмон хўжалигининг Сижжак бўлими ходимлари ёрдамида 1га майдонда 250та писта дарахти кўчатларини экишга муваффақ бўлдилар.

Янги экилган дарахтларнинг бундан кейинги парвариши Бурчмулло ўрмон хўжалигининг Сижжак бўлими ходимлари томонидан амалга оширилади.  Ўсимликларнинг улғайиши учун зарур бўлган барча муолажалардан сўнг, улар Миллий табиий боғнинг тоғ ён бағрлари бўйлаб экиб чиқилади.

Марказий Осиё тоғ адирлари асл пистанинг ватани ҳисобланади. Қадимдан бу ерларда писта, бодом ва бошқа қуруқликка чидамли бўлган дарахт-бута турларидан иборат ўрмонлар бўлганлигига талай гувоҳликлар мавжуд. Ерларнинг қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун оммавий равишда ўзлаштирилиши, чорва моллари сонининг кўпайиши ва уларнинг назоратсиз ўтлатилиши, писталарнинг табиий бутазорлари фақат одам оёғи етиши қийин бўлган тоғ ҳудадларидагина учраши ҳолатига олиб келди. Писта ўрмонларини қайта тиклаш учун олимлар, ўрмон хўжаликлари ходимлари ва жамоатчилик томонидан кўп ишлар қилинган. Бироқ, қилиниши керак бўлган ишлар бундан-да зиёд. Зеро, Ўзбекистон, ҳақли равишда, писта ишлаб чиқарувчи ва уни жаҳон бозорига етказиб берувчи мамлакатлар рўйхатида етакчи бўлиши, ҳамда «Яшил Олтин Мамлакати» деган буюк номини қайтариши учун барча имкониятларга эга.

Мазкур тадбирдан бир оз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишига биноан, Ўрмон хўжалиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Қўмитаси ташкил этилди. Унинг зиммасига юклатилган кўплаб вазифалар қаторидан: ўрмонларни қайта яратиш, улардан самарали ва эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, ўрмон хўжаликларида ўрмоннинг тахтадан ташқари маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича чора-тадбирларни ривожлантириш кабилар ўрин олган. Мазкур чораларнинг барчаси мамлакат ўрмон жамғармасини сақлаб қолиш мақсадидаги аниқ зарурият ҳисобланиб, унда FSC тизими бўйича ўрмон гувоҳномасига эга бўлишнинг ихтиёрийлиги, аҳолининг теварак атрофидаги ўрмонни сақлаб қолиши бўйича келажакдаги рағбатини ва долзарблигини янада юксалтиради.                       FSC дан олинган гувоҳнома ўрмон билан боғлиқ бўлган бизнес ва маҳсулотга халқаро бозорга чиқиш учун ўзига хос сифат белгиси ва «рухсатнома»дир. Истеъмолнинг масъулиятлилиги ҳам ихтиёрий ўрмон гувоҳномасига эга бўлишнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бутун дунёда истеъмолчилар FSC белгисига эга бўлган маҳсулотни: у – хоҳ уй жиҳози ва рўзғор буюми, уй иситиш ва иссиқлик энергиясини олиш брикетлари бўлсин, целлюлоза, қоғоз ёки картондан олинган толалар, упаковка, ўрмоннинг тахта бўлмаган маҳсулоти (асал, ёнғоқ, қўзиқорин, шифобахш ўтлар) ва бошқаларни афзал биладилар. FSC белгиси мазкур маҳсулот учун ўрмон бошқаруви экологик масъулиятли, ижтимоий томондан манфаатли ва иқтисодий жиҳатдан ҳаётбахш бўлганлигига ишонч беради.

Мамлакатнинг ўрмонзорлигини сақлаш ва қайта тикланишига Ўзбекистон Ҳукумати бюджетдан катта маблағ ажратаётганлиги ҳеч ким учун сир эмас. Бироқ, уларнинг муваффақиятлилиги даражаси ўрмонни сақлаб қолиш бўйича маҳаллий аҳолининг шахсий иштирокини рағбатлантиришга, табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ходимларининг маърифий ишларига бевосита боғлиқдир. Ўрмонзорликни тиклаш учун давлат томонидан маблағлар сарфланаётган бир вақтда, энергетик ресурсларнинг танқислиги ўрмонларнинг ёппасига ўтин сифатида кесилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Писта кўчатларини экиш акцияси, «Ўтинни ўзинг эк» жамоатчилик ташаббуси бўйича кейинги ҳаракатларнинг табиат қўйнидаги муҳокамаси билан давом эттирилди. Мазкур ташаббус Глобал Экологик Жамғарма кичик грантлари дастурининг (ГЭЖ КГД) экспертлари гуруҳи томонидан таклиф этилди. Ҳаракат учун батафсил кўрсатма «Узи учун ўтинни қандай етиштирмоқ мумкин» нашрида баён этилган бўлиб, унда аҳоли учун ўз хўжалигини иссиқлик, энергия ва қурилиш тахтаси билан атрофдаги табиатга зарар етказмасдан таъминлаш бўйича барча имконият ва ташаббуслар содда ва қизиқарли шаклда тасвирланган. Мазкур ташаббусни Тошкент Аграр университети экологик клублари фаоллари, ҳамда «Ekomaktab» ННТ кўнгиллилари ўз фаол иштироклари билан қўллаб-қувватлашга тайёр бўлиб, бу борада ҳамкорликдаги режаларни ҳам белгиладилар. Дарахт экиш, қадимдан, Ўзбекистоннинг яхши миллий анъанаси бўлиб келган. Шундай экан, анъаналаримизга ва табиатга яқин бўлишга ҳаракат қилайлик. 

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ХАЛҚАРО «ОҚ ҚУЙРУҚ КУНИ-2017»


2017 йил 1 май куни Нукус шаҳридаХалқароОҚ ҚУЙРУҚ кунидоирасида «ОҚ ҚУЙРУҚ МУҲОФАЗАСИ УЧУН» спорт-экологикмарафонибўлибўтди.Марафондаболаларваёшлар, Қорақалпоғистонфанивамаданиятивакилларииштирокэтдилар.Тадбириштирокчиларитахминан 3 километрлимасофаниюгурибўтиб, оққуйруқнингУстюртдагимавсумиймиграционкўчишларибиланқиёслаганҳолда, унингўзигахосрамзиймаъносинитаъкидладилар. Шу тариқа, уларушбуноёбкийикнисақлабқолишҳамдашохларинивагўштининоқонунийсотишкабибраконьерликҳолатларининголдиниолишборасидакескинчораларкўрилишизаруриятимуаммосиничуқуранглабетаётганликларининамоёнэтдилар.

Тадбирниўтказишданкўзланганмақсад–Қорақалпоғистонҳудудидакийикнингушбуноёбтуринисақлабқолишзаруриятиҳақидааҳолинингхабардорлигиниошириш, шунингдек, маҳаллийаҳолитомонидантабиатнимуҳофазақилишқонунчилигиборасидагиқонунбузилишҳолатларинингпрофилактикаси, зеро, уларнингбирқисми, тақиқларгақарамасдан, оққуйруқниноқонунийовлаш, шохларивагўштинисотишбиланшуғулланишдадавомэтибкелаётганбўлса, иккинчиқисми–қизилкитобгакиритилганкийикгўштинисотиболиб, ушбужиноийзанжиргаёрдамберибкелмоқда.

Тадбирташкилотчилари:ЎзбекистонэкологикҳаракатинингҚорақалпоғистонҳудудийбўлинмаси, ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ Табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ва ЎзР Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти.

Тадбир: ҚР ВазирларКенгашива Нукус шаҳриҳокимлиги, Жаҳонёввойитабиатфонди(WWF), оққуйруқнисақлабқолишИттифоқива “Uz – KorGazChemikal» ОАЖ ҚК кўмагидаамалгаоширилди.

             Оққуйруқсутэмизувчиларорасидатезликбилан сони қисқариббораётганларнингачинарлирекордсмениҳисобланиб, 10 йиличида у 95%етди. Мазкуртурнингқирилибкетишиниолдиниолишучунтабиатнимуҳофазақилувчитезкорчораларкўришзарур.

Тарихданмаълумки, окқуйруқ, унингатрофидагиҳамдаанъанавий миграция йўлларибўйлабяшовчи,инсонларучунмуҳимомилҳисобланган.Оққуйруқ, ханузгачахитойтиббиётидаишлатилибкелинаётган, шохлариучуновланади. Бунданташқари, унинггўштианъанавийравишдауйҳайвонлариникиганисбатананчаарзонбўлганлигиучунҳамовланади.Оққуйруқларнингқирилибкетишигаасосийсабаббраконьерликдир.

Оққуйруқнисақлабқолиш,ҳамдаҚорақалпоғистондаштэкотизимларинингвамазкур туряшайдиган Устюрт платосидаистиқоматқилувчиаҳолинингфаровонлигинияхшилашучунтабиатнимуҳофазақилишфаолиятидатурлихилдагиусулваёндашувларниқўллашдаркор.

Оққуйруқнимуҳофазақилишвасақлабқолишмақсадида 2016 йил 22 июлдаЎзбекистонРеспубликасиВазирларМаҳкамасининг«Мажмуа (ландшафт) буюртмақўриқхоналаринибарпоэтишвауларнингфаолиятиниташкилэтишбиланбоғлиқмасалаларнитартибгасолишчора-тадбирларитўғрисида»ги238-сонли Қарориқабулқилиниб, унгамувофиқ, Устюрт янгикўриқланувчитабиийҳудудда, майдонжиҳатданЎзбекистондагиэнгкаттабўлган – «Оққуйруқ» ландшафт буюртмасибарпоэтилади. Ҳозиргикунда, мазкурқўриқланувчиҳудуднингтўлақонлифаолиятюритишиватабиатнимуҳофазақилишинспекциясиишинифаоллаштиришучунтезкорчораларкўришзарурдир. Шунингдек, табиатмуҳофазасиқонунчилигигаоидҳуқуқбузарликларнинголдиниолишучун, ИИВ ватабиатнимуҳофазақилишхизматларинингушбуйўналишдагиҳаракатларинибирлаштиришлозим. 


 

 

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг 2017 йил 18 январдаги «2017-2021 йиллардаоролбўйиминтақасиниривожлантиришдавлатдастуритўғрисида»ги ПП-2731Қароридоирасида,Оролбўйиминтақасидаэкологикваижтимоий-иқтисодийвазиятнияхшилашгаваОролденгизинингэкологикфалокатиоқибатлариниюмшатишгайўналтирилганчора-тадбирларкомплекситасдиқланди. Қорақалпоғистонҳудудиданоёбоққуйруқтуринисақлабқолиш, туризм соҳасиниривожлантириш, янгиишўринларинияратиш, аҳолибандлигинитаъминлашва, умуман, экологик-иқтисодийвазиятнияхшилашгаёрдамберади.

«Оққуйруқкуни» дебномланганэкологик байрам Қорақалпоғистондакўпйиллардавомиданишонланибкелинмоқда. У янгиқуйруқчалартуғилишидавригатўғриланиб, ўсибкелаётганавлоддава, умуман, аҳолидаона ўлкатабиатигамаъсулиятлимуносабатдабўлиш, ватанпарварликҳиссиваватанга, халқанъаналаригамуҳаббаттуйғусинишакллантиришмақсадигақаратилган. Ушбу байрам нафақатҚорақалпоғистонаҳолисиорасида, балки, оққуйруқяшайдиганРоссия, Қозоғистонва Монголия ҳудудларидаистиқоматқилувчихалқлараҳолисиорасидаҳамкенгоммалаштирилган.Байрам халқаромақомгаэгабўлиб, бирвақтнингўзида,дашткийигинисақлабқолишғояларинибиланбирлашган, турлимамлакатларданишонланади.

«Оққуйруқмуҳофазасиучун» спорт-экологикмарафониҚорақалпоғистонпойтахтидабўлибўтаётганқатордолзарбэкологиквамаданийтадбирлариорасидаёрқинҳодисабўлибқолди. 

Наталья Шивалдова. Эко-журналист. 

Органик қишлоқ хўжалиги бўйича қонунчиликни ишлаб чиқувчи-гуруҳ аъзолари учун семинар


Органик қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти (FiBL) баҳолаши бўйича дунёнинг 172 мамлакати органик қишлоқ хўжалиги билан (ОҚХ) шуғилланмоқда. Бугинги кунда дунёдаги 43,7 млн. гектар ер майдонини ушбу қишлоқ хўжалик фаолияти банд қилиб, бунга тахминан 2,3 миллион фермер хўжалиги жалб қилинган. 2015 йил ҳолати бўйича 87 мамлакат ОҚХ соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий актларга эга. Ўзбекистон Республикасида ҳам ОҚХ ривожланиб бормоқда. Аниқ фермер ва деҳқон хўжаликарида амалий демонстрациянинг афзаллиги ва фойдалилигидан ташқари органик ишлаб чиқаришни жорий қилишга алоқадор ҳар қандай инновациялар органик қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги қонуни тайёрлаш ва меъёрий-ҳуқуқий базалларни ишлаб чиқишни талаб қилади. TCP/UZB/3501 «Ўзбекистон Республикасида мақбул қишлоқ хўжалик амалиётини жадаллаштириш ва органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун институционал имкониятларни ошириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу семинар Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни ишлаб чиқиш учун аниқ вазифаларни белгилаб олишга йўналтирилган. ОҚХ ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (МҚХА)ни ривожлантириш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

3 ноябр куни Тошкент шаҳрида истиқболда органик қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни тайёрлаш учун «Органик ишлаб чиқариш бўйича қонунчилик» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинар Ўзбекистон Республикасида «Органик қишлоқ хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар учун ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва ФАОнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилиб, унда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)ни халқаро ва миллик консультантлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирок этди.

Семинарнинг асосий мақсади органик ишлаб чиқариш бўйича миллий қонунчиликни олдиндан таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган таклифларни кўриб чиқиш ва янги қонунчилик лойиҳасининг асосий элементларини манфаатдор томонлар билан муҳокама қилиш натижаларига мувофиқ органик ишлаб чиқариш юзасидан қонунчилик элементлари бўйича миллий имкониятларни кучайтиришни қамраб олади. Семинарда органик ишлаб чиқариш соҳасидаги қонунчилик фаолияти бўйича ижтимоий мунозараларни ва органик қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги қонунни жорий қилишнинг устунлиги ва тартибга солиш масалалари бўйича тегишли мутахассислар ва экспертлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг фикрларни кўриб чиқиш ҳам кўзда тутилган.

 

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)ни

Ўзбекистон Республиксидаги ваколатхонаси.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.

«Ўрмонлар ҳимоя кутмоқда»

«Катта Чимён» деб номланган улуғвор тоғ остонасидаги кўркам тоғ дараси спортчи-альпинистлар, туристлар билан бир қаторда, дам олиш мақсадида табиат қўйнига чиқадиган одамлар учун ҳам севимли жой ҳисобланади. Чимён тоғларининг табиий гўзаллиги мазкур ноёб ҳудуд бошига битган бало бўлди, десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Ушбу табиий ҳудуд салбий таъсирлардан жабр кўрмоқда: дарахтларнинг ноёб турлари гулханлар ва ўтин тайёрлаш учун кесиб ташланмоқда, одамлар гиёҳлар ва гулларни термоқдалар, ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овламоқдалар, ўзларидан кейин ахлат қолдирмоқдалар. Тоғ ёнбағирларида боқилаётган уй ҳайвонлари ёш ўсимликларни пайҳон қилмоқда. Умуман олганда, тоғ экотизими инсоннинг нодонлиги ва экологик маданиятнинг йўқлигидан жабр кўрмоқда, аста-секин завол топмоқда ва вайрон бўлмоқда.

2016 йил 22 майда Чимён дарасида «Чимён ўрмонларини тиклаш» жамоат экологик ташаббуси доирасида амалга оширилаётган «Ўз ўрмонингни эк» экологик тадбири ўтказилди. Тадбир Биологик ранг-баранглик халқаро кунига бағишланган, зеро, ўрмон, энг аввало, кўп сонли тирик жонзотлар учун УЙ, қолаверса, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси вакилларининг ўзаро алоқасига асосланган экотизимдир. Шу сабабли, тоғ экотизими ва ноёб ландшафтларни асраш учун биринчи навбатда тоғ ўрмонларини асраш ва тиклаш муҳимдир.

Экологик тадбир иштирокчилари тоғ ёнбағирларида Бурчмулла ўрмон хўжалиги томонидан тақдим этилган ёввойи олма кўчатларини ва «ИКАРДА» халқаро маркази томонидан тақдим этилган ёввойи писта кўчатларини экдилар.

«Чимён ўрмонларини тиклаш» жамоат экологик ташаббуси, мана, уч йилдирки, Ўрмон мутасаддилар кенгаши (FSC) мутахассисларининг иштирокида ва уларнинг мадади билан амалга оширилмоқда. Ўрмон мутасаддилар кенгаши (FSC)нинг мақсади бутун дунёда ўрмонларни масъулиятли бошқаришни илгари суришдан иборат.

22 майда жамоат экологик ташаббусига Тошкент Давлат аграр университети «Ўрмончилик ва экология» кафедрасининг талабалари, шунингдек «Ўзбектуризм» МК Республика илмий-ўқув консалтинг марказининг ходимлари қўшилганлари рамзий аҳамият касб этади. Зеро, мазкур ҳудуд ўрмонларни асраш билан профессионал даражада шуғулланадиган одамлар иштирокига муҳтож, шунингдек экологик туризм соҳасини ривожлантириш учун кенг имкониятларга эга. Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда экологик тадбирларга экологияга йўналтирилган бизнес ҳам қўшила бошламоқда. Бу сафар волонтёрлар сафларини "AZIYA JUICE GROUP" МЧЖ компанияси ходимлари тўлдирдилар, тадбир иштирокчиларининг кучларини Azimar Juice мазали табиий шарбатлари билан қўллаб-қувватладилар.

Угом-Чотқол Миллий табиий боғи ва Бурчмулла ўрмон хўжалиги ходимлари тоғ ўрмонларини тиклаш бўйича фаол иш олиб бормоқдалар, кўчатлар экиш мунтазам равишда амалга оширилмоқда, ўрмон парваришхоналари тўлдирилмоқда ва кенгайтирилмоқда, инспекторлар ўрмон ҳудудларини муҳофаза қилиш борасида фаолият кўрсатмоқдалар. «Чимён ўрмонларини тиклаш» жамоат экологик ташаббуси мазкур ҳудудда ўрмонларни асраш ва кўпайтириш борасида қўшимча ёрдам кўрсатади, шунингдек тарбиявий ва маърифий хусусият касб этади.

«Мазкур лойиҳа, мана, уч йилдирки, жамоатчилик кучлари билан амалга оширилмоқда. Лойиҳа жамоаси ўсмоқда ва ривожланмоқда, Чимён тоғ ўрмонларини асраш ишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр бўлган кўп сонли ҳамкор ташкилотлар пайдо бўлмоқда. Бизнинг ишимизга салбий муносабатда бўлган субъектлар ҳам йўқ эмас. Бироқ, шунга қарамай, биз дарахт кўчатларини экишда давом этмоқдамиз», дейди «Чимён ўрмонларини тиклаш» лойиҳаси координатори Наталья Шивалдова. – Энди биз экиш учун материални танлашга янада масъулият билан ёндашмоқдамиз. Волонтёрлар билан эса кўчатларни экиш бўйича маҳорат дарслари ўтказмоқдамиз. Кўчатларни экиш ва уларни парвариш қилиш борасидаги ишларни ташаббускорларнинг катта гуруҳи амалга оширмоқда. Бу ишга Ғазалкент шаҳридаги «Яшил олам» экология-туризм гуруҳи аъзолари ҳам катта ҳисса қўшмоқдалар».

«Чимён ўрмонларини тиклаш» жамоат экологик ташаббусининг муҳим вазифаларидан бири тоғ ўрмонларини кесиш ва ноёб экотизимларни асраш муаммосига эътиборни жалб қилишдир. Ҳар бир хоҳловчи мазкур экологик ташаббусга қўшилиши ва тоғ ёнбағирларига дарахтлар экиш ёки ёш дарахатларни парвариш қилиш йўли билан унга ўз муносиб ҳиссасини қўшиши мумкин.

Ўрмон халқ хўжалигининг кўпгина соҳалари учун асос ҳисобланади. Фақат табиат ато этган неъматлардан оқилона фойдаланиш, ўрмонни мамлакатнинг туганмас манбасига айлантириш учун унга эгаларча ёндашиш зарур.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ўрмонларини сақлаш ва тиклашга бюджетдан кўп миқдорда маблағлар ажратмоқда. Аммо муваффақият даражаси маҳаллий аҳолига, табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари аҳоли билан доимий равишда олиб бораётган маърифий ишларга ва ҳар бир одамнинг бу ишда шахсан иштирок этишга бўлган рағбатига бевосита боғлиқ.

Баъзан шундай вазият юзага келадики, ўрмонларни тиклаш учун давлат пул маблағларини ажратади, аммо ўрмонларни тиклаш юз бермайди. Демак, ўрмон ресурсларини бошқаришга нисбатан ёндашувларни қайта кўриш ва уларда ниманидир ўзгартириш зарур.

Ўрмонларни бошқаришга нисбатан масъулият билан ёндашиш ўрмонларни FSC схемаси бўйича ихтиёрий сертификатлаш воситаси орқали рағбатлантирилади. Ўрмонларни сертификатлашнинг мақсади ўрмондан фойдаланувчилар ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланишнинг, бир томондан, миллий қонунчилик талабларига, бошқа томондан эса – ўрмонларни барқарор бошқариш халқаро талабларига мос келадиган даражасига эришишларини таъминлашдир.

Муҳими шундаки, Ўзбекистон ўрмонларни FSC схемаси бўйича ихтиёрий сертификатлаш жараёнидан четда қолмаяпти ва аста-секин унга фаол қўшилмоқда.

Кристина Кузьмичёва

Болалар сайғоқни қутқаришга қандай ёрдам берадилар.

Болалар сайғоқни қутқаришга қандай ёрдам берадилар.


Қорақалпоғистонда, Устюрт кенгликларида яшайдиган ноёб антилопа – сайғоқ билан боғлиқ фавқулодда вазият ҳеч кимни бефарқ қолдириши мумкин эмас. Сайғоқ сонининг қисқариш тезлиги жиҳатидан сут эмизувчилар орасида ўзига хос “рекордчи” ҳисобланади – 10 йил ичида у 95% ни ташкил этган. Мазкур тур қирилиб кетишининг олдини олиш учун табиатни муҳофаза қилиш соҳасида шошилинч чоралар кўриш талаб этилади.

8 январда Миллий матбуот марказида сайғоқни асраш муаммосига бағишланган “Чўл эртаги-2”экологик мультипликацион фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Меҳмонлар тадбир бошланишидан олдин “Ўзаро муносабатлар уйғунлиги: Инсон – Табиат” кўргазмасида ижодий ишлар билан танишиш ва ўзларига ёққан расм учун овоз бериш имкониятига эга бўлдилар.

“Чўл эртаги-2”анимацион ресурси Галина Виноградова раҳбарлигидаги «Галла-фильм» студиясида ижодий гуруҳ томонидан тайёрланган. Сценарийни ишлаб чиқишда ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондини асраш институтининг етакчи олимлари Е.Бикова ва А.Есипов фаол иштирок этдилар.

“Чўл эртаги-2”мультипликацион фильми Сирғали тумани “Баркамол авлод” болалар ижод марказининг Сайфиддин Икромов раҳбарлигидаги “Ёш рассом” ИЗО-студияси ва 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Елена Инометдинова раҳбарлигидаги ижодий гуруҳи ёш истеъдодлари томонидан чизилган болалар расмлари асосида яратилган.

“Чўл эртаги-2”мультипликацион фильми ёш томошабин “Чўл эртаги”нинг биринчи қисмида танишиш имкониятига эга бўлган жажжи сайғоқ боласи қизиқарли саргузаштларининг давомидир.

“Чўл эртаги-2”да инсон ва табиат муносабатлари уйғунлигининг аҳамиятига урғу берилади, шунингдек табиатни асраш ва индустриал ривожланиш ўртасида мувозанат тўғрисидаги мушкул масала кўтарилади. Ижодий студиялардаги болаларда экология мавзусига бўлган қизиқиш шу даражада кучайганки, улар ўз ижоди орқали замонавий шаҳарлар қандай бўлиши лозимлиги тўғрисидаги масалани кўтаришга, атроф муҳитни соғломлаштириш учун инсон нима қилиши мумкин ва лозимлигини кўрсатишга қарор қилганлар.

Тарихан сайғоқ у яшайдиган жойларда, шу жумладан анъанавий миграция йўлларида истиқомат қилувчи одамлар учун муҳим ресурс ҳисобланган. Сайғоқни хитой табобатида ҳозиргача фойдаланиладиган шохлари учун овлашган. Устюрт платосида сайғоқларнинг овланишига уларнинг уй ҳайвонлари гўшти билан таққослаганда анча арзон турадиган гўшти ҳам сабаб бўлган. Браконьерлик сайғоқлар сони қисқаришининг асосий сабабидир.

Сайғоқни асраш, бинобарин, Қорақалпоғистон чўл экотизимлари, мазкур ҳудудда яшайдиган аҳолининг фаровонлигини сақлаш учун табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида турли усуллар ва ёндашувларни қўллаш зарур. Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ДАВБИОНАЗОРАТ инспекциясига аҳоли, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ташаббуслари ёрдамга келиши лозим. Фақат муаммо ҳақида умумий тасаввур мавжуд бўлган ҳолда, умум куч-ғайрати билан вазиятни ўзгартириш ва сайғоқ популяциясини тиклаш учун шарт-шароитлар яратиш мумкин.

Яқин вақт ичида Устюртда алоҳида режимли янги ҳудуд – “Сайғоқ” ландшафт буюртма қўриқхонаси ташкил этилиши ҳам аҳоли билан ишлашнинг долзарблигини кучайтиради. Яхши янгилик шуки, мазкур қўриқланадиган табиий ҳудуд ўзининг Ўзбекистондаги энг йирик майдонига кўра ўзига хос “рекордчи”га айланади. Теварак-атрофда яшайдиган аҳоли табиатни муҳофаза қилиш режимини бузиш учун жавобгарлик чоралари билан таништирилиши ва қўриқхона ҳудудларининг қоидаларига бағрикенглик билан ёндашишга кўникиши лозим.

Мазкур тадбир табиатни асраш йўлида ҳамкорликка ёрқин мисол бўлади.

Наталья Шивалдова.

Эко-журналис

АСАЛАРИЛАР ҚИРИЛИБ КЕТСА, ДУНЁ ҚАНДАЙ ЎЗГАРАДИ.

Ўтган йили Nature журнали берган маълумотларга кўра, ўтган қишда Европада асаларилар популяциясининг учдан бир қисми қирилиб кетган. Уларнинг бутунлай қирилиб кетиши хавфи реал тус олмоқда. Асаларилар қирилиб кетса, биз яшаётган дунё қандай ўзгаради? Эйнштейн асалари ортидан инсон ҳам қирилиб кетади, деган эди.

Даҳшатли рақамлар

Одам кислородсиз уч минут, сувсиз уч кун, асалариларсиз эса тўрт йил яшай олади. Ҳар қалай, Эйнштейн шундай деб ҳисоблаган. Олимнинг бу фикри 1941 йил "Canadian Bee Journal" журналида эълон қилинган. Унга кўра, асаларилар ҳалокати инсоният учун ўзининг даҳшатли оқибатларига кўра глобал ҳалокат – вулқон отилиши, метеорит тушиши ёки катта адрон коллайдерининг портлашидан кам бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси бир хил натижани беради. 

Ҳозирги вақтда асалариларнинг оммавий нобуд бўлиши давом этаётир. Nature илмий журнали маълумотларига кўра, жанубий мамлакатларда ўтган қиш ичида асаларилар популяцияси 5% га, Марказий Европада 10-15%, Шимолда эса 20% га камайган. Россияда ҳам аҳволни яхши деб айтиш мушкул. Асаларилар уяларининг сони Челябинск ва Ульяновск вилоятларида айниқса кўп қисқармоқда. Умуман олганда, мамлакат бўйича асалариларнинг 20% қирилиб кетган. Мутахассисларнинг фикрича, асалариларнинг ҳозирги миқдори барча ўсимликларни чанглаш учун етарли эмас. Ўтган йили БМТ асалариларнинг қирилиши глобал муаммога айланаётгани ҳақида бонг урган эди.

Муаммонинг моҳияти нимада?

Асалариларнинг нобуд бўлиши тарихи янги эмас: бу жараён XX асрнинг ўрталарида бошланган, лекин ўз чўққисига у охирги йигирма йил ичида кўтарилди. Ягона сабаб мавжуд эмас, лекин асосий айбдор топилган – бу одамзот. Қишлоқ хўжалиги деярли ҳамма жойда кимё билан ишлов беришга ўтган – азотли ўғитлар, пестицидлардан кенг фойдаланилмоқда. Бу воситалар ҳашаротларни ўлдирмайди, балки, олимларнинг сўзларига қараганда, уларнинг иммунитетини пасайтиради, вируслар бир чеккада қўл қовуштириб қараб турмайди. Профессор Питер Нойман микроскопик кана тарқатадиган асаларилар вабоси – варроатоз ҳақида ҳикоя қилади: «Унинг хавфлилиги шундаки, у асаларининг танасидаги барча ҳаётбахш моддаларни сўриб олади. Бу айниқса кенг тарқалган асалларилар касаллиги бўлиб, мазкур каналардан халос бўлиш қийин, силласи қуриган ҳашаротларни даволаш ва ҳаётга қайтариш эса жуда кўп вақтни олади ва камдан-кам ҳолларда кутилган натижаларни беради». Ишчи асалариларнинг соғлиғи ҳақида ҳеч ким ўйламайди. Асаларичилар ўз бизнесини одатдагидек давом эттиришмоқда: асалариларнинг инларини узоқ масофаларга кўчирмоқдалар. Хусусан, АҚШда қишлоқ хўжалик экинларини чанглатиш учун асалариларнинг инларини Флоридадан Калифорнияга кўчирадилар. Бундай узоқ сафарлар натижасида асалариларнинг оилалари жуда кучли стрессга йўлиқади. Бу эса «колонияларнинг бузилиши синдроми»га олиб келади.

Мазкур синдром тавсифи америкалик асаларичилар томонидан 2006 йилда баён этилган. «Касаллик» жараёнида ҳашаротлар ўз колонияларини тарк этадилар ва унга бошқа қайтиб келмайдилар. Асаларилар якка-якка бўлиб яшамайдилар ва ўз инларидан узоқда кўп ўтмай ҳалок бўладилар. Бундай ғалати хулқ-атвор сабаби – химикатлар ва мобил алоқа радиосигналлари. Улар, Кобленц-Ландау университети олимларининг фикрига кўра, асаларилар ақлдан озишига олиб келади.

Асаларилар қирилиб кетса, нима бўлади?

Асаларилар қирилиб кетса ёки уларнинг популяцияси мисли кўрилмаган даражада қисқарса, нима бўлади? Наҳотки Эйнштейннинг: «Асаларилар бўлмаса – ўсимликлар чанглатилмаса – егулик бўлмаса – одам ҳам бўлмайди», деган башорати ўнгидан келади?

Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, ер юзида бошқа табиий чанглатувчилар – пашшалар, капалаклар, қушлар, кўрсичқонлар, шамол ҳам бор. Бундан ташқари, асаларилар ҳамма ўсимликларни ҳам чанглатавермайди. Қадим замонларда Шимолий Америка ва Ирландия ўсимликлар дунёси асалариларсиз ҳам ривожланган. Уерга асалариларни айнан одамлар олиб келишган.

Аммо буюк географик кашфиётлар амалга оширилган замонлардан бери жаҳонда катта ўзгаришлар юз берди. Аҳоли сони кўпайди, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳам ошди. Бугунги кунда олинадиган жами ҳосилнинг учдан бир қисмига ўз ҳиссасини қўшадиган асалариларнинг қирилиб кетиши оқибатларсиз қолиши мумкин эмас. Инсоният фақат асалдангина маҳрум бўлмайди.

Times ва Business Insider нашрлари мутахассислар фикрига ҳавола қилиб, қуйидаги занжирни келтиради: ҳашаротлар ўртасида нобудгарчилик даражаси қанча катта бўлса, асаларичилик шунча тез фойдасиз соҳага айланади. Одамлар ўз касб-коридан воз кеча бошлайдилар ва даҳшатли статистика янада ёмонлашади. Ҳамонки ҳосилнинг катта қисмида асаларилар ҳиссаси бор экан, одамзот белига камарни тортиброқ боғлашига тўғри келади: озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат пештахталар бўшаб қолади, қолган маҳсулотларнинг нархлари осмон баравар кўтарилади. Очарчилик жаноби олийлари меҳмонга келади. Кундалик овқат рационининг бошқа элементларига умид қилишнинг ҳожати йўқ, зеро, ўсимликларнинг бир қисми йўқ бўлиб кетгач, чорва моллари ҳам озуқадан маҳрум бўлади, бинобарин, сут, пишлоқ, йогурт ва охир-оқибат мол гўшти билан ҳам хайрлашишимизга тўғри келади. Хуллас, асалариларсиз дунёда одамларнинг ҳозирги популяцияси мавжуд бўла олмайди.

Юқорида айтилганлар нуқтаи назаридан кийим-кечак тақчиллиги арзимаган муаммога айланади. Ахир асаларилар шу жумладан ғўзани ҳам чанглатади. Хуллас, «100%, 50%, 5% пахта» деб ёзилган лавҳачалар билан хайрлашиш ва полиэстер ёки терига ўтишга тўғри келади.

Келажак парҳези

Шунга қарамай, инсоният келажакка умид билан қараши мумкин. Хусусан, асаларилар меҳнатига қарам бўлмаган чўчқа уни тарк этмайди. Шамол чанглатадиган айрим озиқ-овқат маҳсулотлари – бошоқли экинлар, гуруч захиралари бироз қисқарса-да, лекин йўқ бўлиб кетмайди.

Инсон бошқа бир паноҳни тириклик бешиги – океандан топади. Асалариларнинг қирилиб кетиши балиқлар популяциясига таъсир кўрсатмайди, аммо одамзот ўзига хос бўлган очкўзлик билан ишга киришадиган бўлса, тез орада балиқлар ҳам ҳашаротлар тақдирини такрорлайди.

Муқобиллар

Олимлар асалариларнинг нобуд бўлишини тўхтатиш йўлларини қидириш билан бир қаторда, уларнинг ўрнини босишга қодир бўлган ҳашаротларни ҳам изламоқдалар. Биринчи номзод – тукли ари. У ҳам асал йиғади, лекин унинг асали асалариники каби ширин эмас. Тукли арининг асали қандли сиропни эслатади, боз устига у жуда кам. Масалан, икки асаларилар оиласи 34 кг асал берган бўлса, тукли арининг асалини кўз пипеткаси ёрдамида сўриб олганлар (48 г.).

Аммо ўсимликларни чанглатувчи ҳашарот сифатида тукли ари аллақачон ўзини кўрсатган. Масалан, Сибирнинг айрим ҳудудларида қишлоқ хўжалиги аллақачон уларга ўтган. Агроном Людмила Чупина қайд этишича, тукли арилар ўз қавмдошларидан ҳам меҳнаткаш ва уларни сақлаш анча арзонга тушади. Муаммо битта – улар ҳам қирилиб кетмоқда.

Асаларининг ўрнини босиш учун иккинчи номзод – одам. «Асалариларсиз дунё» тадқиқотининг муаллифлари Бэнжамин Элисон ва Брайан Мак Коллум одамлар асалариларсиз яшашни ўрганган дунёни тасвирлайди. Бу 2070 йилдаги Ер эмас, балки Хитойнинг ҳозирги Сичуань провинцияси. Бу ерда асаларилар юқорида зикр этилган пестицидлар туфайли йигирма йил олдин қирилиб кетган. Шунга қарамай минтақа бутун дунёда асаларилар чанглатадиган нокларнинг йирик экспортчиси ҳисобланади. Бу ерда мазкур мевали дарахтларни одамлар чанглатади. Ишчилар нок гулларини қўлда чанглатадилар. Ноқулай, серхарж, лекин самара бермоқда.

Яна бир номзод – асалари-робот. Guardian берган маълумотга кўра, янги ёрдамчини ишлаб чиқиш билан бугунги кунда Гарвард муҳандислари шуғулланмоқдалар. Асалари-роботнинг экспериментал моделлари яратилган. Робот ўз қанотлари билан асаларининг ҳаракатларини такрорлайди ва шу тариқа ўсимликларни чанглатади. Олимларнинг сўзларига қараганда, лойиҳа ўн йил ичида ўз якунига етса керак.

Барибир дунёга асаларилар керак. 65 миллион йил олдин табиат «ҳаёт китоби»дан динозаврларни ўчирган, лекин асалариларни қолдирган. Аниқроқ айтганда, Нью-Гэмпшир университети ходими биолог Сандра Реханнинг сўзларига кўра, асаларилар қирилиб кетгандан кейин қайта дунёга келган. Эҳтимол, улар ҳали инсоният қирилиб кетгандан кейин ҳам яшаб қолар.

 Татьяна Шингурова

Бу ерга сайёҳлар кира олмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 10 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг айрим масалалари тўғрисида» Қарори  билан туристлар ташриф буюриши тақиқланган объектлар ва ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.

Шу қарор билан ҳудудида бўлишнинг алоҳида тартиби белгиланган жойлар ва объектларга туристларнинг кириши (ўтиши), уларда вақтинчалик бўлиши ва улар бўйлаб ҳаракатланиши учун ИИВ ҳудудий бўлинмаларининг рухсатини олиш талаб этилиши белгилаб қўйилди. Алоҳида ҳудудлар қаторига чегара ҳудудида жойлашган маданий мерос объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар киритилди.

«Ўзбектуризм» Миллий компанияси сайтида тушунтирилишича, янги тартиб туристик фаолият субъектларига тегишли объектларга туристик сафарларни ташкил этишда белгиланган амрномаларни бажариш орқали, «жойга етиб боргач, маҳаллий маъмурият уларнинг ташриф буюриши учун бошқа ёки қўшимча талаблар қўймаслигига ишончи комил бўлиш» имконини беради.

Алоҳида ҳудудда вақтинчалик бўлиш муддати беш сутка билан чекланган. Бунда рухсатнома олиш учун аризани (у бир гуруҳ шахслар томонидан берилиши ҳам мумкин) туризм ташкилотлари ёки туристлар камида 30 иш куни олдин беришлари лозим.

Туристлар ташриф буюриши тақиқланган объектлар ва ҳудудлар рўйхати

• Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги «Имом ота» умумҳарбий полигони ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги Кампирравот сув омбори ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги «Шўрсув» умумҳарбий артиллерия полигони ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги «Қайнарсой» дам олиш зонаси ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Суффа» платосида жойлашган радиоастрономия мажмуаси (РТ-70) ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Ҳисор қўриқхонаси ҳудуди ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Ҳисор тизма тоғларининг Тўпаланг сув омборидан юқоридаги қисмлари ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чорвоқ ГЭСи ва Чорвоқ сув омбори тўғони;

• Тошкент вилоятининг Нуробод шаҳарчасидаги Янги Ангрен ИЭСи;

• Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги Сирдарё ИЭСи ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Навоий вилоятининг Бессапан шаҳарчасидаги 2-чи Гидрометаллургия заводи ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Навоий вилоятининг Кўкпатас шаҳарчасидаги 3-чи Гидрометаллургия заводи ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги 4-чи Гидрометаллургия заводи ва унинг теварак атрофидаги ҳудуд;

• Қашқадарё вилояти ҳудудида — Каласой дарасидаги Темурланг ғори, Тошқўрғон шаҳарчаси, Каласой дарасидаги динозаврларнинг излари, Каласой дарасидаги шаршара, Сувтушар шаршараси, Жовуз, Ғилон, Кўл шаҳарчалари, «Хўжа Каршавор» платоси, Жанка кўли, Северцев музлиги, «Ҳазрат Султон» қадамжоси;

• Жиззах вилояти ҳудудида — Шўралашсой манзилгоҳи, Зомин санаторийсидан «Суффа» платоси ва Қизилмозор дараси орқали Музбулоқ шаҳарчасига қадар ўтган йўл;

• Бошқа ўта муҳим ва тоифалаштирилган объектлар, шунингдек Мудофаа вазирлиги, МХХ ва ИИВнинг Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлари.

ОСМОНЎПАР ТОҒЛАР БАҒРИДА.

Пурвиқор тоғлар ва оппоқ қор, совуқ ҳаво ва дўстларнинг илиқ давраси, спорт ва саломатлик – буларнинг барчаси «ЧИМЁН-ЭКСТРИМ 2015» қишки спорт турлари ва дам олиш фестивалида бир ерга жамланди. Қишки спорт турлари байрамини тоғларда ўтказиш Ўзбекистон учун яхши анъанага айланиб қолган. Ушбу байрам йилдан-йилга тобора оммавийлашиб бормоқда, чанғичилар ва сноубордчилар учун янги беллашув турларини ўз ичига олмоқда, иштирокчилар доираси кенгаймоқда, уларнинг сони кўпаймоқда. 

Сўнгги йилларда ушбу спорт турларининг ишқибозлари бутун дунёда тобора кўпайиб бормоқда. Кимгадир бу модага эргашишдан бошқа нарса бўлмаса керак, аммо оёқларига тоғ чанғисини бир марта бўлса ҳам кийган одамларнинг аксарияти ушбу жараённинг ўзидан мисли кўрилмаган лаззат ҳис этади. Ҳатто уни кузатишдан ҳам: тоғ чанғиси бўйича спорт беллашувлари трассалар атрофида сон-саноқсиз мухлислар тўпланишига сабаб бўлади. 

«ЧИМЁН-ЭКСТРИМ 2015» фестивали ҳам бундан мустасно эмас, зеро у ҳар йили фаол турмуш тарзи ва экстремал спорт турларининг юзлаб ишқибозларини тўплайди. 2015 йил баҳорининг бошларида Чимён туризм базасига шу мақсадда мингга яқин киши ташриф буюрди. Уларнинг орасида Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчилар билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидан келган меҳмонларни, шунингдек чет эллик сайёҳларни ҳам кўриш мумкин эди. Мусобақаларнинг ўзида эллик олти чанғичи ва йигирма саккиз сноубордчи қатнашди. Мусобақаларнинг энг жажжи иштирокчиси эндигина беш ёшга тўлган, энг ёши улуғ иштирокчи эса олтмиш саккиз ёшда. Планерчиларнинг кўргазмали чиқишлари фестивалнинг чинакам безагига айланди.

Ғолиблар ва совриндорлар Маданият ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва “Nestle Ўзбекистон” компаниясининг совринлари ва совғалари билан тақдирланди.

Бу йил «ЧИМЁН-ЭКСТРИМ 2015» қишки спорт турлари ва дам олиш фестивали Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 сентябрдаги туризм соҳасини ривожлантириш тўғрисидаги қарори доирасида Тошкент вилоятида, Бўстонлиқ туманидаги “12 булоқ” тоғ чанғиси ҳаваскорлари клуби ва “Чимён оромгоҳи” соғломлаштириш марказининг чанғи трассаларида ташкил этилди ва ўтказилди.

Фестиваль ташкилотчилари – «Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси»ни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент вилоят Ҳокимлиги, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси қўллаб-қувватлади. Ташкилотчиларга «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Қишки спорт турлари уюшмаси, Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби, “Чимён оромгоҳи” соғломлаштириш маркази, “12 булоқ” тоғ чанғиси ҳаваскорлари клуби ННТ ҳам мадад кўрсатди.

Байрам-фестиваль ташкилотчилари ўз олдига тоғ чанғиси, сноуборд, тоғ туризми сингари қишки спорт турлари ва дам олишни оммавийлаштириш ва ривожлантириш, ушбу спорт турларига ёшларни жалб қилиш йўли билан соғлом авлодни тарбиялашдек мушкул вазифани қўйдилар.

            «ЧИМЁН-ЭКСТРИМ 2015» фестивали тоғ чанғиси ва сноуборд билан яқиндагина шуғуллана бошлаган ёшларга ўз кучини синаб кўриб учун имконият яратади. Тоғ чанғиси ҳаваскорлари ва усталари эса ўз спорт формасини қувватлаш имкониятига эга бўлади. Болалар ва уларнинг ота-оналари, чанғичиларнинг катта авлоди ва серғайрат ёшлар трассаларда ҳам, кечки дам олиш тадбирларида ҳам ёнма-ён бўладилар. Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, авлодлар ворисийлигини таъминлаш, маънавий қадриятлар, атроф табиий муҳитга бўлган муҳаббат туйғулари билан ўртоқлашиш учун имконият яратади.

Наталья Шивалдова. 

Оила – экологик тарбиянинг муҳим маскани

 

Оила – экологик тарбиянинг муҳим маскани 

Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг доимийлигини, муққаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия  ўчоғидир

(И. Каримов). 

Инсонлар ўзларини қуршаб турган табиий муҳитни  «она табиат» деб атайдилар. Бу бежиз эмас. Одамзотга ўз бағридан жой берган; унинг яшаши,  ишлаши, ҳордиқ чиқариши, тарихий такомили учун қулай шарт-шароит бўлиб хизмат қилган табиат башарият учун ҳам бешик, ҳам она вазифасини ўтаган десак, янглишмаймиз.

Ўзбек халқи қадим-қадим даврлардан бери табиатни севиб ардоқлаб келган. Кишиларимиз ўзларини яшаб турган муҳитининг бир бўлаги сифатида ҳис қилишга  одатланганлар.

Аждодларимизнинг табиатни асраб-авайлаш, унинг ноёб бойликларини келгуси авлодларга кўпайтирб, бойитиб узатиш борасидаги мустаҳкам эътиқодлари, маънавий-ахлоқий тамойиллари оила орқали келгуси авлодларга сингдирилган.

Оила – инсоният даҳоси ихтиро қилган энг буюк кашфиёт, одам зоти учун энг азиз неъматдир. Оила – инсон туғилиб, вояга етадиган  муқаддас макон, фарзандларнинг униб ўсар бўстони. Уларнинг бу  бўстонда ўсиб улғайиши, камол топиши ва ривожланишига турли омиллар таъсир кўрсатади. Бу омилларни табиий фанлар  тмзимида жонсиз (абиотик), жонли (биотик) ҳамда инсон (антропоген) омиллари тарзида фарқлаб кўрсатиш мумкин.

Оила маконида фарзадларнинг улғайиши ҳам  жонсиз (абиотик),  жонли (биотик) ва инсон (антропоген) омилларнинг таъсирлари остида бўлади.

Абиотик яъни жонсиз табиий омиллар. Абиотик омиллар ҳаво, сув, тупроқ, ернинг магнит майдони, ҳарорат, намлик, ёруғлик, товушлар сингари кўрсаткичларни ўз ичига олади.  Бу омилларнинг турли даражада воқе бўлиши оила аъзоларнинг саломатлигига  ижобий ёки салбий таъсир қилади. Абиотик омилларнинг гигиеник меъёрий ҳолатда бўлиши хонадонда ижобий муҳит яратади.

Тоза ҳаво, ёруғлик, покиза табиий тупроқ, тоғ ва адирликлар манзараси, сув ҳавзалари, табиат ҳодисалари оила аъзоларининг руҳиятига, кайфиятига кўтаринкилик бахш этади. Бу эса, ўз навбатида, оилада ақлий ва жисмоний ривожланиш учун қулай шарт-шароит – хурсандлик, хотиржамлик, бағрикенглик ўзаро муросада бўлиш иқлимини яратади. Шу аснода, оилада жонсиз табиат ҳадя этган неъматларни қадрлаш, асраб-авайлаш зарурлиги ҳақидаги бирламчи тушунчалар шаклланиб боради. Фарзандларда ҳавони, сувни, атроф-муҳитни тоза сақлаш масъулияти юзага келади.

Сув – тириклик боиси, ҳаёт манбаи. Хонадонларда сувни ҳуда-беҳуда оқизмаслик, уни тежашни ўргатиш билан бирга болаларга сув тўғрисида кенг маълумотларни бериш мақсадга мувофиқдир. Масалан: инсон танасининг 70-80 фоизи сувдан ташкил топгани; саломатлигимиз кўп жиҳатдан қандай сувни истеъмол қилганимизга боғлиқлиги; ичимлик сув табиатда ниҳоятда ноёб неъмат экани; совуқ сувнинг қисқа муддатли таъсири шифобахшлиги; ювиниш, чўмилиш тозалик ва саломатлик гарови экани; энг “шифобахш” сувлар – булоқ, табиий ҳавзалардаги, экологик тоза жойлардаги ёмғир ва қор сувлари экани  фарзандларга бериладиган энг муҳим билимлар жумласига киради.

Табиий тоза сув ҳавзалар бўйига сайру саёҳатлар уюштириш, сувнинг кучи, сиру-синоати ҳақида ҳикоялар айтиб бериш алоҳида аҳамият касб этади.

Биотик омиллар. Буларга барча тирик нарсалар – ўсимлик, ҳайвонлар, микроорганизмлар киради.

Хонадонларда ва ҳовлиларда гул ўстириш, уй ҳайвонларини боқиш, оилавий равишда кўкаламзорлаштириш тадбирларида иштирок этиш, болаларни жонли табиат билан кенгроқ таништирувчи саёҳатлар уюштириш, уларда ўсимлик ва ҳайвонларга нисбатан эҳтиёткорлик ҳиссини тарбиялайди. Фарзадларимизни юқоридаги каби ишларга жалб этганимизда уларда ўсимлик ва ҳайвонлар барчамиз учун фақат хом-ашё, яшаш муҳитини ободонлаштирувчи воситалар бўлмасдан, инсон сингари тирик табиий мавжудот эканлиги ҳақида тассавурларнинг шаклланиши осон кечади. Бундай тарбия олган болалар улғайганда хеч қачон дарахтлар шохини синдирмайди ва қушларга тош отмайди. Биотик омиллар таъсирида экологик онг шаклланиши билан бир қаторда, эстетик ҳиссиётлар ҳам ривожлана боради.

Томорқаларда оила аъзоларининг ҳамкорликда ишлаши, мева-сабзавотлар етиштириши, гуллар ва ҳайвонларни парвариш қилиши оиладаги маънавий муҳитни соғломлаштиришга, оила аъзоларини жипслаштиришга, оиланинг моддий ҳолатини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Ота-оналар фарзандларига юқумли касалликларнинг манбаи бўлган турли микроб ва вируслар эканлигини тушунтириб, микроблар ифлос муҳитда кўпайиши, яхши ёритилган ва тоза хонадонларда барҳам топиши ҳақидаги билимларни англатишлари зарур.

Антропоген омиллар бу инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган атрофдаги нарсалар ва воқеалар. Барча ижтимоий, жумладан оиладаги муносабатлар ҳам антропоген табиатга эга. Оила миқиёсидаги деярли барча нарсалар одам фаолияти таъсирида ўзгарган. Мебель, асбоб-ускуналар, китоб-дафтарлар, озиқ-овқат маҳсулотлари инсоннинг фаолияти иштироқида яратилганлиги ва унинг эхтиёжига мувофиқ қилинганлиги туфайли антропоген омилларга киради. Оила аъзоларнинг ўзаро муносабатлари ҳам ҳайвонлардан фарқ қилганлиги учун антропоген хусусиятга эга.

Боланинг ривожланишида антропоген омиллардан ота-онанинг саводхонлиги катта роль ўйнайди. Оила тутиш, уни бошқариш, турли жанжалларни олдини олиш, сабр-тоқатли бўлиш, оила обрўcини кўтариш учун оила аъзоларнинг саводхон бўлиши зарур.

Ота-она ҳеч бўлмаганда бола организми қандай ўсиши, ишлаши, инсон организми учун нима фойдали ва нималар зарар эканлигини, нималар жисмоний, ақлий ва маънавий юксалишнинг негизи эканлиги ҳақида элементар маълумотларни билишлари зарур. Бу оила аъзоларнинг соғлигини сақлаш ва фарзандларни тўғри тарбиялаш имконини кенгайтиради.

Оила – бир бирини қўллаб, бир-бирига самимий, холис ғамхўрлик қилувчи қондош, жондош кишиларнинг бардавом жамоасидир. Оила аъзоларнинг бир-бирови меҳрини қозонишга ҳаракат қилиши соғлом муҳит ва соғлом муносабатларнинг асосидир. Инсон учун оила жамоасида ва жамиятда уйғун ҳаёт кечириш табиат билан ҳамоҳанг яшаш каби муҳимдир. Бундай мувозанатга худбинлик негизида эмас, балки фидойи инсонпарварлик асосида эришиш мумкин.

Қариндош-уруғчиликда меҳру оқибат кўрсатиш,  касал ва мухтожлар ҳолидан хабар олиб туриш сингари ҳаракатлар боланинг кўнглини юмшатади.

 “Одамлар ўзингизга қандай муносабатда бўлишини истасангиз, уларга ҳам худди шундай муносабатда бўлинг”,– деган доно фикр энг аввало оилада сингдирилиши керак.

“Яхши ният – ярим мол»,–дейди халқимиз. Яхши ният, эзгу тилакда ҳикмат кўп. Шунингдек, ширин сўз, ўзаро ҳурмат ҳам оиладаги маънавий камолот негизидир.

Катталар ишда, кўчада гап ёки танбех эшитганда, иши юришмай қолганида бир-биридан ёки болаларидан «алами»ни олмаслиги керак. Бола ўзини оилада ортиқча, таҳқирланган ҳис қилмаслиги зарур.

Болани ўта эркалатиб юбориш, унинг барча истакларини бажо келтириш, инжиқликларини кўтариш ҳам тўғри келмайди. Фарзандларимизга у оиланинг тўла ҳуқуқли аъзоси эканини англатиш даркор. У оилада ўз ҳуқуқи ва бурчлари борлигини билиши лозим. Хонадонимизда боланинг ўз иш столи, китоблари, буюмлари, хонаси ёки, ҳеч бўлмаганда, бурчаги бўлиши муҳим.

Фарзанднинг хулқ-атвори ўзгарганда унга биринчи ёрдам берувчилар ота-она бўлиши зарур. Жисмоний касаллик бошлангунча болада ҳатто тажрибали шифокор англай олмайдиган, руҳий силжишлар рўй беради. Меҳрибон ва зийрак ота-оналар боланинг юриш-туришидан, хулқ-атворидан, кўринишидан фарзандидаги ўзгаришни сезадилар. Бу бирор касалликнинг яширин даври, боланинг бошқалар билан муроса қилолмаётгани, ҳатто зарарли одатларга ўргана бошлаган даври бўлиши мумкин. Ота-оналарнинг бундай вазиятларда болага меҳр ва эътиборни оширишлари, уни яхши кўришларини таъкидлаб кўрсатишлари, у билан дилдан самимий суҳбатлашишлари анчайин нохуш ҳолатларнинг олдини олиши мумкин.

Оиладаги муҳим антропоген жараёнлардан яна биттаси овқатланиш ва овқатдир. Оила аъзоларининг мунтазам равишда биргаликда чиройли безалган дастурхон атрофида йиғилиши, овқатланиши уларни ўзаро  жипслаштиради. Бу одат ҳар бир аъзонинг оилада ўз ўрни борлиги ҳиссини ривожлантириб, фарзандларнинг ўз-ўзига бўлган ишончини мустахкамлайди.

Овқат кучли экологик омил бўлиб, организмнинг шаклланишида, жисмоний ва ақлий иш қобилиятининг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлганлиги учун, оилада овқат тайёрлаш ва овқатланиш жараёнида қуйида келтирилган тавсияларга эътибор қаратиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Булар:

а) овқат таркибидаги туз, шакар ва ҳайвонот ёғларини чеклаш;

б) кўпроқ ҳўл мева, сабзавот, кўкатларни истеъмол қилиш;

в) кеч соат 1800–1900дан кейин овқат емаслик;

г) шошмай овқатланиш; бу нафақат чала чайналган овқат зараридан, балки ортиқча ейиш туфайли келиб чиқадиган касалликлардан асрайди;

д) фақат очлик ҳисси пайдо бўлганда овқатланиш;

е) овқатланиш вақтида бошқа нарсаларга чалғимаслик;

ж) кўпроқ қайнатилган таомларни истеъмол килиш;

з) экологик ифлосланмаган мева-сабзавотларни истеъмол қилиш.

Оила муҳитида болаларнинг ривожланишига салбий таъсир этувчи антропоген омиллардан яна биттаси – бу гиподинамия, яъни кам ҳаракатланишдир. Хонадонлардаги қулай шароит, маиший хизматларнинг ривожи одамларнинг жисмоний ҳаракатланиш даражасининг камайишига олиб келди. Шаҳарда яшовчи болаларнинг ҳаракатлар фаоллиги меъёрлардан  2-3 марта кам бўлади ва бу ҳолат улар организмида ҳаракатга “тўймаслик” ҳолатини, яъни гиподинамияни келтириб чиқаради. Бунинг сабаблари унчалик узоқ бўлмаган масофаларга боришда транспорт воситаларидан фойдаланиш, дарс қилиш ва ўқиш жараёнларида узоқ вақт бир жойда ўтириб қолиш, телевизорни давомли кўриш кабилардир. Гиподинамия ҳолатида боладаги организмнинг меъёрий ўсиб ривожланиши, турли хил ноқулай омилларга бардошлилик каби хусусиятлари пасайиб, боланинг ўсиб ривожланиши кўнгилдагидек кечмайди.  Шу муносабат билан болаларнинг умумий жисмоний фаоллигини максимал таъминлашга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир.

Энг муҳим антропоген омиллардан бири меҳнат – зарурий ижтимоий жараёнгина бўлмасдан, у биологик эҳтиёж ҳамдир. Ҳар қандай биологик эҳтиёжни қондирмаслик эса “сурункали эмоционал стресс”ни келтириб чиқариб, у организм учун ўта зарарли оқибатларга олиб келади. Одатда, болалар ёшлигидан катталарга кўмаклашиб, улар қилган ишларни қилишга ўзларида рағбат сезадилар. Турли ҳаракатли ўйинлар ҳам болаларда меҳнат малакаларини шаллантиришга ёрдам беради. Жисмоний меҳнат эҳтиёжга айланиб, болаларнинг ҳаракатга бўлган табиий эҳтиёжини ҳам қондиради, яъни гиподинамия ҳолатининг олдини олади. Қадимги Хитойда: “Бола 5 ёшгача подшоҳ, 12 ёшгача хизматкор, 12 ёшдан кейин дўст бўлсин”,–дея ўгит беришган. “Хизматкор” дейилганда, боланинг уй ишларидаги доимий фаол иштироки кўзда тутилган.

Ота-она болани меҳнат ва тартибга жалб қилиш орқали унинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топишига кўмаклашиб, уни оила ва жамият эҳтиёжларига ҳамоҳанг яшашга ўргатади.

Салбий таъсир этувчи антропоген омиллар (транспорт, телевизор, телефон ва бошқ.) таъсирида магнит ва шовқин тўлқинларининг ўзгариши, турли маиший чиқиндилар таъсирида тупроқ, сув, ҳаволарнинг ифлосланиши  ва бошқалар киради. Шуниси энг ачинарлики, бундай воситалар, биринчи навбатда ўсаётган организмга таъсир қилади. Кўп йиллик экспериментал кузатувларимиз ва адабиётлардаги маълумотлар шуни кўрсатадики, бола қанчалик ёш бўлса, у муҳитнинг турли салбий омилларига нисбатан шунчалик таъсирланувчан бўлади. Болаларнинг компьютер, уяли телефонлар билан меъёрдан ортиқ вақт ўтказиши ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан салбий таъсирга эга экани ҳақида бугунги кунда жуда ҳам кўплаб адабиётлар мавжуд.

Ўзбек оиласига хос маданият, тартиб интизомда жуда кўп тарихий шаклланган анъаналар ётади. Лекин бугунги кунда табиат ва жамият ўртасида мувозанатнинг ўзгариши оилада фарзандларнинг ҳар томонлама камол топишида абиотик, биотик ва, айниқса, антропоген омилларнинг ўзига хос таъсир майдонига эга эканлигини кўрсатади. Оиладаги соғлом муҳит болаларни турли зарарли хавфли одатлар (чекиш, алкогол ва наркотикларни истеъмол қилиш, вақтни бекорга ўтказиш)дан асрайди. Оила аъзоларнинг бир-бирига бўлган эътибори ва оқибати болаларнинг ҳар томонлама камол топишида энг самарали воситадир.

Оиланинг турмуш тарзида экологик муносабатларнинг замонга қараб ўзгариши ҳаётий эҳтиёждир. Бу эҳтиёж болани ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг асосини ташкил этади. Оилада экологик малакаларни шакллантириш жамият ва табиат ўртасида уйғунликни сақлашда муҳим аҳамият касб этади.

Л.Кучкарова

билогия фанлари доктори, профессор

 

М.Ёқуббекова

                                                                 филология фанлари доктори