«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази
БИЗ киммиз?
«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази – ноҳукумат нотижорат ташкилоти. У 2005 йил январда Адлия бошқармасида ва тегишли давлат идораларининг барчасида расмий рўйхатдан ўтказилган. Ташкилот Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари, шунингдек ўз Уставига мувофиқ ташкил этилган ва ихтиёрийлик, ўз аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш ва ошкоралик принциплари асосида иш олиб боради. «EKOMAKTAB» ННТнинг юқори раҳбарлик органи Ташкилот аъзоларининг Умумий йиғилиши ҳисобланади. У Ташкилот Бошқарувини сайлайди. Бошқарув кенгашининг раҳбари унинг аъзолари орасидан сайланадиган раис ҳисобланади. Ҳозирги вақтда «EKOMAKTAB» ННТ Раиси Шивалдова Наталья Сергеевнадир.
Ташкил топиш тарихи.
Ташкилот ташаббус гуруҳи сифатида 1999 йилдан бери мавжуд. Аввалига у ўз сафларида бир нечта болалар ва ёшлар экологик клублари: 288-сон ўрта мактаб қошидаги «Куртаклар» клуби, 88-сон ўрта мактаб қошидаги «Чашма» клуби, 43-сон ўрта мактаб қошидаги «AQUA» клуби, 246-сон ўрта мактаб қошидаги «Натуралист» клубини бирлаштирган. «Ekomaktab» ташаббус гуруҳи аъзолари турли экологик тадбирларнинг ташкилотчилари ва фаол қатнашчилари бўлганлар:
• «Тоза Ер курраси учун». Булоқсув дарасига экологик десант.
• «Дарё кунлари». Чирчиқ дарёси ўзанларида, Бўзсув ариғида яшил патруль.
• «Илк чечакларни асраймиз». Лолалар очилган ва бошқа ўсимликлар гуллаган даврда Хўжакентда ўтказилган тадбир.
Айнан шу тадбирлар ҳамфикрларни бирлаштирган бўлса керак. Ташкилотни очиш ва расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сафларимизни Миллий университет, Тошкент шаҳридаги Ирригация ва Политехника институтларининг олимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимликлар ва ҳайвонот олами генофонди институтининг таниқли эколог-олимлари, ўқитувчилар ва талабалар тўлдирдилар.
Ташкилот ўз Устав мақсадларига мувофиқ унга ҳам юридик, ҳам жисмоний (шу жумладан чет эллик) шахслар аъзо бўлишлари ёки ҳар қандай шаклда интеллектуал ва моддий ҳисса қўшишлари учун очиқ.

БИЗ нима учун мавжудмиз ва ишлаймиз?
Ташкилотнинг асосий мақсади экологик таълимни ривожлантириш ва аҳоли экологик маданиятини шакллантириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш, биологик ранг-барангликни асраш, ўлкашуносликка ва табиий туризмнинг фаол турларига бўлган қизиқишни кучайтириш учун ўқувчилар, ўқитувчилар, журналистлар, етакчи олимларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини бирлаштиришдан иборат. Ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни авайлаб асраш асосида кичик ва оилавий бизнесни ривожлантиришда кўмаклашиш Ташкилот фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш ва оммавийлаштириш ташаббуслари амалга оширилади.
Амалга оширилган тадбирлар/лойиҳалар:
Лойиҳаларда эксперт сифатида иштирок этиш:
Лойиҳалар:
- «Чотқол қўриқхонаси қишлоқ ўқитувчилари учун экологик таълим ва маърифий ишлар»;
- «ГРИН ПАК» мультимедиа ресурсини ишлаб чиқиш (Экологик таълим ва МО ЭРМ Марказий Осиё тармоғини барқарор ривожлантириш бўйича экспертлар билан қўшма лоийҳа).
- ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси/БМТ Тараққиёт дастури/ГЭФ Ўзбекистон бўлимининг «Рио Конвенцияларини мақсадли институционал кучайтириш ва касбий ривожлантириш орқали бажариш бўйича миллий салоҳиятни кучайтириш» лойиҳаси;
- ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси/БМТ Тараққиёт дастури/ЮНЕП Ўзбекистон бўлимининг Ўзбекистондаги Озон офиси фаолияти доирасида «Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни камайтириш ва Озон қатламини муҳофаза қилиш тадбирлари» лойиҳаси.
- Ўзгидромет/БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда иқлим билан боғлиқ хавфларни бошқариш» лойиҳаси;
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги/БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон учун Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш (СРИБ) режасини ишлаб чиқиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш» лойиҳаси;
- БМТ қўшма Дастури: «Орол денгизидаги инқироз натижасида жабрланган аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминлаш».
Ўзбекистон қўриқхоналарига болалар ва ёшлар экологик экспедицияларини ташкил этиш ва ўтказиш. - Экологик таълим ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича маълумотлар, қўлланмалар ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни чоп этиш.
Лойиҳалар:
- «Эколандия мамлакати – 2004» ёшлар экологик лагери.
- «Эко-2013» ёшлар экологик лагери.
- «Экологик тафаккур – ресурсларни тежаш технологияси». Яшил бизнес ғояларини ривожлантириш бўйича лойиҳа.
- «Соғлиғида нуқсони бўлган қизлар учун экодизайн кўникмалари».
- «Бошловчи эко-мухбир мактаби».
- «Иқлим ўзгариши: шахсий фикр». Гёте институти «Янги алоқалар – Янги истиқболлар» дастурининг «Иқлим ва маданият» лойиҳаси доирасида.
- «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экология соҳасида журналистларнинг хабардорлигини ошириш».
- «Чимён ўрмонлари шовқини». Чимён дарасида кўчатлар экиш тадбирини ўтказиш.
- «Ҳаёт дарёси – Дарё ҳаёти». Чирчиқ дарёси ўзанини маиший ахлатдан тозалаш, дарё ўзанида экотизим учун зарарли ишлар қонунга хилоф равишда олиб борилаётганига эътиборни қаратиш.
- «Қалбинг қўрини ҳадя эт». Меҳрибонлик уйлари ва Қариялар уйлари ҳудудини кўкаламзорлаштириш.
- «Оилавий эко-бизнес учун 500 ғоя». (1-босқич, 2-босқич)
- «Эко-бизнес – ишсизликнинг муқобили сифатида». Касаначилик кўникмаларини шакллантириш, миллий ҳунармандчилик турларини ривожлантириш, кичик ва оилавий бизнесни ривожлантиришни ахборот ва экспертлар мадади билан қўллаб-қувватлаш.
- «ЭКОНОМ – оилада ресурсларни тешаб борасидаги энг яхши амалиётлар». Лойиҳа вазифалари:
- - паст даромадли оилалардан бўлган аёллар гуруҳларида рўзғорни тежамли юритиш кўникмаларини оилада мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида шакллантириш, ЛЮБАКС технологияси бўйича тез бичиш ва тикиш техникаларини, ПЕЧВОРК техникаси бўйича қийқимларни тикишни, халқ ҳунармандчилиги турларини ўзлаштириш;
- - «ЭКОНОМ» курсини синовдан ўтказиш ва самарали амалиётларни Тошкент шаҳрининг бошқа маҳаллаларига ҳам кенг ёйиш.
Республика Танловлари:
- «Ўз экологик изингни қисқартир» - Ўзбекистонда «яшил» бизнесни амалга ошириш бўйича йилнинг энг яхши амалиёти ва энг яхши экологик ташаббуси учун.
- Болалар ижоди танлови: «Табиат билан ҳамнафас».
- Эко-журналистлар учун «ҚОПЛОН» танлови.
- Болалар ижоди танлови: «Менинг қадрдон ЎРМОНИМ».
Волонтёрлик.
Одам турли сабабларга кўра ўз вақтининг бир қисмини бошқаларга ёрдам беришга сарфлашни исташи ва бунга тайёр бўлиши мумкин. Ҳамдардлик, меҳр-мурувват туйғуси, адолатни барқарор этишга интилиш, саргузаштлар, фойдали иш қилиш иштиёқи – буларнинг барчаси, биттаси ёки бошқа бир омил волонтёрлик фаолияти билан шуғулланишга туртки бериши мумкин. Агар бу Сиз билан юз берган бўлса, биз Сизни ўзимизнинг аҳил жамоамизда кўришдан беҳад шод бўламиз.
Биз волонтёрлик лойиҳаларини 2008 йилдан эътиборан ташкил этиб келамиз ва ҳозирги вақтда иштирок этиш мумкин бўлган лойиҳаларнинг турли кўринишлари мавжуд:
- Маърифий экологик тадбирлар, болалар учун ёзги соғломлаштириш масканларида табиат бағрида фаол туризм бўйича беллашувлар.
- Қариялар уйларида ҳудудни кўкаламзорлаштиришда ёрдам кўрсатиш, «Буюмларга иккинчи ҳаёт бахш этамиз», «Қалбинг қўрини ҳадя эт» тадбирларида қатнашиш.
- Волонтёрлик десантлари (туризм бўйича экологик маскан ташкил этиш, экологик сўқмоқ очиш борасидаги ишлар, кўчатлар экиш, табиий ҳудудларни ахлатдан тозалаш).
Албатта, волонтёрлик лойиҳалари ҳар ҳафта ташкил этилмайди, аммо кундалик ишда ҳам жасоратга ўрин топилиши мумкин. «Ekomaktab» экология-ресурс маркази жамоатчилик лойиҳаси ҳисобланади ва унинг ишига энг катта ҳиссани волонтёрлик ҳаракати қўшади. Ушбу ҳаракатда иштирок этмоқчи бўлган ҳар бир кўнгилли жамоамизга қўшилиши мумкин. Қуйида Марказни ривожлантириш ва унинг ишига кўмаклашиши мумкин бўлган фазилатлар ва кўникмалар санаб чиқилган.
1. «Буюмларга иккинчи ҳаёт бахш этамиз», «Қалбинг қўрини ҳадя эт» тадбирларини ташкил этиш учун ёрдамчилар.
2. Рассомлар ва дизайнерлар. Варақалар, рисолалар, эълонларни тахтлашга, шунингдек уларни безашга тайёр бўлган одамлар ҳар доим керак.
3. Таржимонлар. Инглиз тилидан таржима қилиш ва ўзбек, рус тилларида одамларга ҳадя этиш мумкин бўлган мақолалар, китоблар, фильмлар, роликлар кўп. Агар сиз бунга қизиқсангиз, нимани ва қай ҳажмда таржима қилишга тайёр эканлигингиз ҳақида бизга ёзиб юборинг, биз эса сизга материаллар учун ишоратларни юборамиз.
4. Марказ ишини тарғиб қилиш ва уни ривожлантириш. Агар Сиз гуруҳларимизни ижтимоий тармоқларда ривожлантиришга, тадбирлар ҳақидаги эълонларни ва фаолиятимиз тўғрисида ахборотни тарқатишда ёрдам беришга тайёр бўлсангиз, бизга ёзиб юборинг. Бизнинг мақсадимиз – одамларга бўш вақтни ўтказишнинг муқобил йўлларини таклиф қилиш ва экологик турмуш тарзига мумкин қадар кўпроқ одамларни жалб этиш. Аммо бу юзаки, “мода” ёки фанатизмга асосланган экологик турмуш тарзи эмас, балки теран англанган, билимларга ва ўз ҳаракатлари учун масъулият туйғусига асосланган экологик турмуш тарзидир. Бунга эришиш учун биз кўп сонли маърузалар, семинарлар, тренинглар, кинонамойишлар ўтказамиз ва улар учун ҳақ олмаймиз.

Агар Сиз юқорида санаб ўтилган усуллардан бири ёки ўз усулингиз билан бизга ёрдам бермоқчи бўлсангиз,
қуйидаги электрон манзилга хат ёзинг:
[email protected]
қуйидаги электрон манзилга хат ёзинг:
[email protected]