Эко-видеотека
Анимационный фильм, повествующий о добре и зле, о важности бережного отношения к окружающей природе. Главным персонажем выступает маленький сайгачонок, попавший в беду. Фильм очень позитивный, душевный, обрамлённый в краски национального колорита Каракалпакии.
Степная сказка - 1
Анимационный фильм, повествующий о добре и зле, о важности бережного отношения к окружающей природе. Главным персонажем выступает маленький сайгачонок, попавший в беду. Фильм очень позитивный, душевный, обрамлённый в краски национального колорита Каракалпакии.
Степная сказка - 2
Илк қадамларни ташлаётган гўдак нима қиляпти? У қаёққа кетяпти? Ота-онаси ҳайрон… Экологик хавфсиз Келажак авлоди қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўта таъсирчан видеоролик. Экологик жиҳатдан онгли хулқ-атвор инсон вужудига она сути билан бирга кириши керак, шунда Ер ишончли қўлларда бўлади.
Илк қадамлар.
Бу қисқа, лекин ўта таъсирчан анимацион фильмнинг бош мазмуни. Ахборотни ифодалашнинг ўзига хос услуби ва фильмда янграйдиган таъсирчан мусиқа унга кучли тарбиявий мазмун бахш этади.
Биз жониворлар учун масъулмиз.
Зарафшон – олтин дарё. У Тожикистон тоғларида бошланади. Ўз сувларини Ўзбекистон водийлари орқали олиб ўтади. Одамзотга оби ҳаёт ҳадя этгач, дарё яйдоқ чўллар ва саҳролар бағрига сингиб кетади. Дарёнинг ўрни ва аҳамияти, унинг кейинги тақдири қандай? Фильм сюжети бу ҳақда ўйлашга мажбур қилади.
Зарафшон – қадимги Бухоро танасидаги оғриқ.
Сайғоқлар ва чўлда улар дуч келадиган хавф-хатарлар ҳақида таъсирчан, қизиқарли клип. Сюжети анимацион фильм кўринишида, ўзига хос ва бетакрор. Қўшиқ сўзлари ва мусиқаси муаллифи қорақалпоғистонлик таниқли шоир ва бастакор. Клипда икки персонаж – ака ва сингил ноёб тур – сайғоқлар асраб қолиниши лозим бўлган ҳозирги давр ва келажак тимсоли сифатида намоён бўлади. Промо-роликнинг қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги икки версияси томоша қилиш учун таклиф этилган.
«Сайғоқ ҳимоясига мадҳия» видеоклипи.
Фильм-аллегория. Инсоннинг атроф муҳитга бўлган муносабати ўзига хос тарзда намойиш этилади. Ер сайёрасининг хунуклаштирилган қиёфаси – одамнинг иши. Фильмнинг илк кадрлариёқ томошабинни ларзага солади, уни ўйлашга, ўзининг атроф муҳитга бўлган муносабати ҳақида мулоҳаза юритишга, ўз дунёқарашини ўзгартиришга мажбур этади.
Ер – қизалоқ.
Амударё тақдири ҳақида ўта сермазмун ва таъсирчан фильм.Ушбу дарё тақдири тўлалигича одамзот қўлида. Дарё қандай ўзгаряпти, унга нима бўляпти, уни қутқариш учун нима қилиш керак… Фильм шу ҳақда ҳикоя қилади.
Қайғу тўлқинлари.
Pink Floyd гуруҳи Louder than Words ("Сўздан ҳам кучли") композициясига клип чиқарди.Ушбу клипда қуриётган Орол денгизида олинган кадрларнамойиш этилади. Клип сюжетига кўраёшларга Орол денгизининг ўтмиши ҳақида ҳикоя қиладилар. Ролларини маҳаллий аҳоли вакиллари ижро этган бош қаҳрамонлар сув ҳавзасининг тикланиши ҳақида орзу қиладилар. РежиссёрОбри Пауэллнинг сўзларига қараганда, одамлар содир этадиган ва сўздан ҳам кучли бўлган қилмишлар бош омил ҳисобланади. "Сиз нима деганингиз эмас, балки нима қилганингиз муҳим. Мазкур видеоклип Орол денгизи тақдирига бағишланган. Биз унда экологик муаммоларни кўтардик». Режиссёр Pink Floyd гуруҳининг янги клипи Орол денгизи муаммоларига эътиборни қаратиши лозимлигини таъкидлади.
«Сўздан ҳам кучли» Pink Floyd – Louder Than Words.