«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

Экологик тақвими

Экологик саналар тақвими.

11 ЯНВАРЬ

11 январь – Қўриқхоналар ва миллий боғлар куни

Қўриқхоналар ва миллий боғлар куни 1997 йилда Ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш маркази ва Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси ташаббуси билан таъсис этилган. Қўриқхоналар ва миллий боғларнинг ходимлари ўсимликлар ва ҳайвонот олами генетик фондини асрашга ҳаракат қиладилар, тадқиқотлар ўтказадилар, муҳофаза этиладиган зоналарга браконьерлар кирмаслигини назорат қиладилар.

Ҳозирги вақтда давлат Ўзбекистон Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимини белгилаган. Ушбу тизимга қуйидагилар киради:

  • қаттиқ қўриқлаш режими ўрнатилган 8 қўриқхона;
  • 2 миллий боғ;
  • жайронларни кўпайтириш учун 1 парваришхона – “Жайрон” экомаркази;
  • у ёки бу даражада фаолият кўрсатувчи 10 буюртма қўриқхонаси;
  •  2 давлат табиий ёдгорлиги; ва
  • 1 биосфера резервати (Қуйи Амударё давлат биосфера резервати. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2011 йил 26 августдаги 243-сон Қарори билан «Бадай – Тўғай» давлат қўриқхонасини тугатиш асосида ташкил этилган).

11 ЯНВАРЬ

2 ФЕВРАЛЬ

2 февраль – Жаҳон сувли-ботқоқли ерлар куни.

Сувли-ботқоқли ерлар тўғрисида Рамсар Конвенцияси – бу жаҳондаги барча сувли-ботқоқли ерларни асраш ва улардан оқилона фойдаланишга доир дунё миқёсидаги ҳукуматлараро битим. У 1971 йил 2 февралда Эрон Ислом Республикасининг Рамсар шаҳрида Сувли-ботқоқли ерлар тўғрисидаги конвенция миссияси томонидан қабул қилинган. Конвенциянинг асосий қоидаси қуйидагича янграйди: «маҳаллий, минтақавий ва миллий ҳаракатлар ҳамда халқаро ҳамкорлик йўли билан барча сувли-ботқоқли ерларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, ҳамма жойда барқарор ривожланишга эришишга қўшилган ҳисса сифатида». Ўзбекистон Республикаси Рамсар Конвенциясига 2001 йилда қўшилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувда сузувчи ва сув яқинида яшайдиган қушлар тўпланадиган жойлар сифатида улкан аҳамият касб этадиган, катта сув ва сув яқинида яшовчи жониворлар захираларига эга бўлган ўнга яқин сув ҳавзалари (асосий сув ҳавзалари – Денгизкўл, Судочье, Арнасой, Тўдакўл, Ачин кўрфазлари, Қорақир) мавжуд.

14 ФЕВРАЛЬ

14 февраль – Дарёлар, сув ва ҳаётни муҳофаза қилиш учун ҳаракатлар куни.

14 ФЕВРАЛЬ

19 ФЕВРАЛЬ

19 февраль – Жаҳон денгиз сут эмизувчиларини муҳофаза қилиш куни.

1 МАРТ

1 март – Жаҳон мушуклар куни.

1 МАРТ

14 МАРТ

14 март – Тўғонларга қарши ҳаракатлар халқаро куни.

Бу кун «Дарёлар халқаро тармоғи» (АҚШ) жамоат ташкилотининг ташаббуси билан нишонланади. Ушбу кун шиори – «Дарёлар, сув ва ҳаёт учун».

21 МАРТ

21 март – Ўрмонлар халқаро куни.

21 МАРТ

22 МАРТ

22 март – Жаҳон сув куни (Жаҳон сув ресурсларини муҳофаза қилиш куни).

Биринчи марта у 1994 йилда Сувдан фойдаланувчилар халқаро уюшмаси таклифига кўра эълон қилинган.

Сув – Ердаги ҳаётнинг энг муҳим манбаларидан бири. Ер куррасидаги табиий бойликлар орасида чучук сув алоҳида ўрин эгаллайди: унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Бугунги кунда чучук сув захиралари тобора камайиб бормоқда. БМТ экспертларининг маълумотларига кўра, ер юзи аҳолисининг тахминан олтидан бир қисми тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлиш имкониятига, учдан бир қисми эса – маиший эҳтиёжлар учун сувдан фойдаланиш имкониятига эга эмас.

23 МАРТ

23 марта – Жаҳон метеорология куни.

Бу сана 1950 йилда Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг Конвенцияси кучга кирган кун. Табиий муҳит ифлосланиши мониторинги – метеорологик кузатишларнинг муҳим бўлими. Сўнгги ўн йил ичида тўпланган статистика барча табиий офатларнинг 80% дан кўпроғи ўз келиб чиқишига кўра метеорологик ёки гидрологик хусусиятга эга эканлигини кўрсатади.

23 МАРТ

30 МАРТ

30 март – Ер куни

 

1 АПРЕЛЬ

1 апрель – Қушлар куни.

Қушларнинг ҳуқуқлари Конвенция билан муҳофаза қилинади. 1906 йил 1 апрелда Қушларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро конвенция имзоланган. Бу дунё миқёсида қабул қилинган дастлабки экологик ҳужжатлардан бири. Шундан бери бу сана жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида экологик жамоатчилик ва аҳоли томонидан Қушлар халқаро куни сифатида нишонланади.

1 АПРЕЛЬ

7 АПРЕЛЬ

7 апрель – Жаҳон саломатлик куни

15 АПРЕЛЬ

15 апрель – Экологияга оид билимлар куни.

15 АПРЕЛЬ

15 АПРЕЛЬ

15 апрель – 5 июнь – Атроф муҳитни экологик хавфлардан муҳофаза қилиш куни

18 АПРЕЛЬ

18 – 22 апрель – «Боғлар марши» - Қўриқхоналар ва миллий боғлар кунлари

Қўриқхоналар ва миллий боғлар кунлари биринчи марта 1996 йилда Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш маркази ташаббуси билан ташкил этилган. Ҳар йили муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қўллаб-қувватлаш учун тарғиботчилик тадбири сифатида ўтказиладиган бу байрам "Боғлар марши" деган ном олган. Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони мамлакат ҳудудининг 5,57% ни ташкил этади, бунда қаттиқ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар – қўриқхоналар ва миллий боғлар майдони 8,068.76 км2 ёки мамлакат ҳудудининг атиги 1,8% ни ташкил этади.

18 АПРЕЛЬ

22 АПРЕЛЬ

22 апрель – Ер халқаро куни.

Сент-Экзюпери қаҳрамони – Кичкина шаҳзоданинг: «Эрталаб туриб ювиндим, ўзимни тартибга келтирдим ва сўнг дарҳол ўз сайёрамни тартибга келтирдим», деган сўзларини билмайдиган одам топилмаса керак. Ўз сайёрасини тартибга келтириш нима эканлиги эса бизда ҳаммага ҳам маълум эмас. 22 апрелда бутун дунё Ер кунини нишонлаши ҳам. Ер курраси тахминан 4600000000 йил олдин пайдо бўлган. Нолларнинг мазкур миқдорига эга бўлган сонни тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Тушуниш учун барча нолларни ўчириб, уни сунъий равишда камайтирамиз. Энди биз Ер курраси 46 йил олдин пайдо бўлган деб айта оламиз. Ер курраси мавжудлигининг дастлабки етти йили ҳақида биз ҳеч нарса билмаймиз. Ер курраси мавжудлик даврининг ўрта қисмидан бизга фақат айрим фрагментлар маълум. Ер 42 ёшга тўлганда унда ҳаёт пайдо бўла бошлади. Динозаврлар бир йил олдин (Ер 45 ёшга тўлганда), сут эмизувчилар эса – саккиз ойча муқаддам пайдо бўлди. Охирги ҳафтанинг ўртасида илк одамсимон маймунлар пайдо бўлди, унинг охирида эса Ерда муз даври бошланди. Ҳозирги одам атиги 4 соат олдин пайдо бўлди! Сўнгги соат давомида у ерга илов беришни ўрганди, бир минут олдин эса биринчи фабрика ишлай бошлади. Шу охирги 60 секунд ичида инсон Ерни ҳақиқий ахлатхонага айлантиришга муваффақ бўлди.

27 АПРЕЛЬ

27–29 апрель - «SOS сайғоқ» - Сайғоқларни муҳофаза қилиш кунлари.

Сайғоқлар бутунлай қирилиб кетиш хавфи остида. Сайғоқ антилопасини асраш бўйича ўзаро англашув тўғрисида Меморандум имзоланди. Бу антилопа Марказий Осиёнинг чўл ва саҳро минтақаларида яшайди. Энг кучли хавф омиллари: сайғоқлар яшайдиган жойлар, шу жумладан уларнинг миграция йўллари бузилиши; сайғоқ шохи ва гўштини тайёрлашга қаратилган браконьерлик; тартибга солинмайдиган бўри популяцияларининг кўпайиши.

27 АПРЕЛЬ

28 АПРЕЛЬ

28 апрель – Кимёвий хавфсизлик куни.

Кимёвий моддаларга биз ҳар куни дуч келамиз ва фақат маиший кимё ва дори-дармонлардагина эмас. Саноат шитоб билан ривожланаётган йирик шаҳаларда истиқомат қиладиган одамлар доимий равишда хавф зонасида яшайдилар. Кимёвий хавф ҳамма жойда таҳдид солиши мумкин: бу заводлар ва фабрикалар чиқиндилари, ишлаб чиқариш ва темир йўл авариялари, сув, тупроқ ва ҳавога заҳарли моддалар тушиши – ҳозирги вақтда бундан ҳеч ким ҳимоя қилинмаган. Ҳар қандай кимёвий моддаларнинг тирик жонзотлар учун хавфлилиги шу билан белгиланадики, улар ҳатто оз миқдорда ҳам оғир ўткир ва сурункали касалликларни келтириб чиқаради, организмнинг нормал ишини издан чиқаради, оқибатлар ўта аянчли бўлиши мумкин.

3 МАЙ

3 май – Қуёш куни.

Қуёш – дўст ва душман. У хавфли бўлиши мумкин. Болалар қуёш остида бўлишлари уларни офтоб уришига ва териси куйишига олиб келиши мумкин. Офтобдан сақлана билиш керак. Ўзбекистонда қуёшли кунлар сони бир йилда 280 га етади. Бу ерда гелио-энергетикани ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд.

3 МАЙ

5 МАЙ

5 май – Сайғоқлар халқаро куни.

Сайғоқ – ноёб антилопа. 2008 йилда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Эркагининг шохи хитой тиббиётида қўлланилиши туфайли ҳозирги вақтда сайғоқлар бутунлай қирилиб кетиши хавфи туғилган. Ушбу байрам Ўзбекистонда биринчи марта «Сайғоқни асраш бўйича альянс» ташаббуси билан ўтказилган.

12 МАЙ

12 май – Экологик таълим куни.

Экологик таълим жаҳонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам умумтаълим мактабларининг ўқувчиларига таълим ва тарбия беришнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Экологик таълим ва тарбиянинг олий ва пировард мақсади эксцентрик типдаги экологик онгни шакллантиришдан иборат, чунки одамнинг экологик маданиятда ўз ифодасини топадиган хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатларини фақат онг белгилайди.

12 МАЙ

15 МАЙ

15 май – Иқлим халқаро куни.

15 МАЙ

15 май – 15 июнь – Кичик дарёлар ва сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш борасидаги ҳаракатлар ягона кунлари.

15 МАЙ

20 МАЙ

20 май – Дарё куни.

22 МАЙ

22 май – Биологик ранг-баранглик (Ер флораси ва фаунаси)ни асраш халқаро куни.

2000 йил 20 декабрда Бош Ассамблея Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги конвенция қабул қилинган 22 майни Биологик ранг-баранглик халқаро куни деб эълон қилди (55/201-сон резолюция). 1995 йил октябрда Ўзбекистон Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги конвенцияга қўшилди. Шундай қилиб, давлат ўзининг атроф муҳит биологик ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан ишдан чиқармайдиган қилиб фойдаланиш ниятларини олий расмий даражада эълон қилди.

22 МАЙ

31 МАЙ

31 май – Жаҳон чекишга қарши куни.

Чекишни ташласангиз, ўз умрингизни узайтирасиз, маблағларни тежайсиз.

5 ИЮНЬ

5 июнь – Жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни (Эколог куни).

Экология муаммолари ҳар бир кишини ташвишга солади. Атроф муҳит ҳолати тўғрисида ахборот ҳамма учун очиқ хусусият касб этган сўнгги йилларда бу муаммолар айниқса долзарб тус олди. Бу кун ҳар ким атроф муҳитни инсон айби билан ифлосланиш ва деградациядан муҳофаза қилиш ишига ўзи қўшган ҳисса якунларини кўриб чиқиши одат тусини олган.

5 ИЮНЬ

8 ИЮНЬ

8 июнь – Жаҳон океанлар куни.

15 ИЮНЬ

15 июнь – Ёш эколог куни.

15 ИЮНЬ

17 ИЮНЬ

17 июнь – Жаҳон саҳролашув ва қурғоқчиликка қарши кураш куни.

Саҳролашувга қарши кураш бўйича конвенция қабул қилинган сана билан боғлиқ кун. Бутун ҳудудининг 80% чўллар ва саҳролардан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси учун саҳролашув ва қурғоқчиликка қарши кураш масалалари барқарор ривожланишни таъминлашда устувор ўрин эгаллайди.

27 ИЮНЬ

27 июнь – Жаҳон балиқчилик куни.

Бугун нишонланадиган Жаҳон балиқчилик куни 1984 йилда Балиқчиликни тартибга солиш ва ривожлантириш халқаро конференцияси қарорига мувофиқ таъсис этилган ва 1985 йилдан эътиборан ҳар йили нишонланади. Балиқ овлаш одамларнинг айниқса кенг тарқалган “хоббилари”дан бири ҳисобланади. Одатда балиқчилик билан эркаклар шуғулланади, аммо сўнгги йилларда мазкур машғулотга қизиқувчи аёллар сони кўпайиб бормоқда.

27 ИЮНЬ

10 ИЮЛЬ

10 июль – Балиқчи куни.

Балиқчи куни балиқчиларнинг ўзи учун ҳам, уларнинг дўстлари ва яқинлари учун ҳам энг севимли ёзги байрам бўлса керак. Балиқ ови билан шуғулланиш қизиқарли “хобби” бўлиш ва вақтни ёқимли ўтказиш имконини беришдан ташқари, ошна-оғайнилар билан учрашиш, табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш учун ҳам имконият яратади. Бу кун ҳар бир балиқчи балиқларни асраш ишига қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрса, ёмон бўлмайди. Бугунги кунда дарё ўзанларини ўралиб қолган тўрлардан, сув ҳавзаларига тушувчи маиший ахлатдан тозалаш анъанага айланган.

11 ИЮЛЬ

11 июль – Аҳоли халқаро куни.

БМТ тахминларига кўра, 2050 йилга бориб Ер аҳолиси сони айрим мамлакатларда жорий этилаётган оилани режалаштириш дастури қай даражада самара беришига қараб, 7,9–10,9 миллиард кишини ташкил этиши мумкин. 31 октябрга ўтар кечаси Ер аҳолиси 7 миллиард кишига етди. Аҳоли сонининг муттасил ўсиши муаммолари мамлакатлар ҳукуматлари ва халқаро ташкилотларни ташвишга солмоқда, чунки аҳоли сони қанча кўп бўлса, инсоннинг экстенсив фаолияти даражаси шунча катта бўлади, ер ресурслари ва атроф муҳитнинг ҳолатига кўпинча салбий таъсир кўрсатади ва орқага қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

11 ИЮЛЬ

2 АВГУСТ

2 август – Буғу куни.

Шундай бир афсона бор: бир куни Аполлон ардоқлаган гўзал йигит Кипарис ўз дўсти –олижаноб буғуни тасодифан яралаб ўлдириб қўяди. Юз берган воқеадан Кипарис шу даражада кучли изтиробга тушадики, охири у ўз дўстига умрбод аза тутиш учун олимпия худоларидан ўзини қайғу дарахтига айлантиришни илтимос қилади… Қадим замонларда, Шарқда буғуни кўрган суворий отдан тушиб, унга йўл бўшатар экан. Бу олижаноб буғуни "Хангул" ёки бухоро буғуси деб аташади. Хангул шохларининг узунлиги 125 см га етади ва 14 тагача тармоққа эга бўлади. Ажойиб шохлари учун уни «Қирол гули» деб ҳам аташади. 

Бутун дунёда атиги 1400 га яқин буғу сақланиб қолган. 1981-82 йилларда Бадай-тўғай қўриқхонасига 24 буғу келтирилган эди. Бугунги кунда қўриқхонада ва қўшни тўқайзорларда 582 буғу, яъни жаҳондаги барча буғуларнинг учдан бир қисми яшайди. Зарафшон қўриқхонасида ҳам бир неча ўн буғулар сақланиб қолган. Хангул Тожикистондаги «Йўлбарс дараси»да ҳам учрайди. Шунинг у жаҳоннинг кўпгина ҳайонот боғларида сақланган.

16 АВГУСТ

16 август – Уйсиз ҳайвонлар халқаро куни.

Бу кун халқаро тақвимга АҚШ Ҳайвонлар ҳуқуқлари халқаро жамияти (ISAR) таклифига биноан киритилган. Ҳайвонларни муҳофаза қилиш – ҳайвонларни сақлаш ва улар билан муомалада бўлишни яхшилашга, ҳайвонлар билан шафқатсиз муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган фаолият.

Тошкент вилоятида «Эзгулик ва меҳр-мурувват» ННТ уйсиз ҳайвонлар учун парваришхона очди. «Кичик укаларимиз»га бўлган бундай яхши муносабатни фуқароларимиз маданий ва моддий даражасининг юксалиши, уларда меҳр-мурувват туйғуларининг кучайиши натижаси сифатида тушунтириш мумкин. Афсуски, мамлакатимизда ҳайвонларни шафқатсиз муомаладан ҳимоя қилиш тўғрисида Қонун ҳозирча мавжуд эмас, умуман олганда, ҳайвонлар билан шафқатсиз муомалада бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам йўқ. Аммо бу ҳозирча, вақти келиб бундай қонун қабул қилинади ва жавобгарлик ўрнатилади.

16 АВГУСТ

11 СЕНТЯБРЬ

11 сентябрь – Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF) ташкил топган кун.

16 СЕНТЯБРЬ

16 сентябрь – Озон қатламини муҳофаза қилиш халқаро куни.

Бу кун барча мамлакатларда озон қатламини муҳофаза қилиш, уни ҳозирги ва келажак авлодлар учун асрашнинг муҳим аҳамияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини яхшилашга қаратилган қизиқарли тадбирлар ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси 1993 йилдан бошлаб Монреаль протоколи Томони ҳисобланади ва унга риоя этиш тартибига амал қилади. Ҳозирги вақтда республикамизда озон қатламини бузувчи моддаларнинг 99,9% муомаладан чиқарилган.

16 СЕНТЯБРЬ

17 СЕНТЯБРЬ

17 сентябрь – Ўрмон ходимлари куни.

Ўзбекистонда ўрмонлар кўп эмас, улар мамлакат ҳудуди умумий майдонининг атиги 7% ни эгаллаган. Ўрмонлар майдонининг бу даражада озлиги ва республика ҳудуди бўйлаб нотекис тақсимлангани уларни мамлакатнинг ҳар томонлама авайлаб асраш ва захираларини барча кучлар билан тўлдириш лозим бўлган ноёб бойлигига айлантиради.

22 СЕНТЯБРЬ

22 сентябрь – Автомобилларсиз кун.

22 сентябрда машинангизни уйда қолдиринг! Пиёда бўлинг – тоза ҳаводан нафас олинг! Автомобилларсиз халқаро куни (ингл. Car-free Day). Бу кун асосан жамоат транспорти ва велосипеддан фойдаланилади, шахсий автотранспортдан фойдаланиш эса чекланади. Барча мамлакатларда бу кун автотранспортни ривожлантириш билан боғлиқ экологик муаммолардан ташқари йўлларда хавфсизлик масалаларига катта эътибор қаратилади. Ҳар куни йўл-транспорт ҳодисаларида ўнлаб кишилар ҳалок бўладиган катта шаҳарларда бундай тадбирларни ўтказиш йўлларда бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиришга кўмаклашади. Велосипед йўлаклари ривожланади, ҳаво янада тоза, одамлар эса – янада эътиборли бўлади.

22 СЕНТЯБРЬ

27 СЕНТЯБРЬ

27 сентябрь – Жаҳон туризм куни.

Экологик туризм – бу фаол табиий туризмнинг бир тури. У илмий-маърифий мақсадларда ва атроф табиий муҳит билан билан боғлиқ манфаатлардан келиб чиқиб саёҳатларни амалга ошириш имконини беради, туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун имконият яратади, бу эса табиий объектлар яқинида яшайдиган аҳолида уларни асрашга рағбат уйғотади. Айни вақтда аҳолида табиатга зарар етказмасдан пул ишлаш имконияти пайдо бўлади.

3 ОКТЯБРЬ

3–4 октябрь – Жаҳон қушларни кузатиш кунлари.

Ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш халқаро ташкилоти (Birdlife international) ҳар йили сентябрь ойининг охирида кузги Қушларни кузатиш кунларини ўтказади. Ушбу тадбирнинг мақсади қушларни ва улар яшайдиган жойларни муҳофаза қилиш муаммоларига жамоатчилик эътиборини тортишдан иборат. Барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин бўлган мазкур тадбирнинг координатори мамлакатимизда Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш уюшмаси ҳисобланади.

3 ОКТЯБРЬ

4 ОКТЯБРЬ

4 октябрь – Жаҳон ҳайвонларни муҳофаза қилиш куни.

Жаҳон ҳайвонларни муҳофаза қилиш кунини нишонлаш тўғрисида қарор 1931 йил Флоренцияда Табиатни муҳофаза қилиш ҳаракати тарафдорларининг халқаро конгрессида қабул қилинган.

6 ОКТЯБРЬ

6 октябрь – Жаҳон яшаш жойларини муҳофаза қилиш куни.

Жаҳон яшаш жойларини муҳофаза қилиш куни олтинчи октябрда бутун дунёда нишонланади. Мазкур байрам 1979 йилда Европада ёввойи фауна ва флорани ҳамда табиий яшаш жойларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция доирасида тасдиқланган. Инсон кўпдан бери ўз фаолияти билан табиатга ўзгартирувчи таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалик майдонлари, яйловлар қаторига киритилаётган, шаҳарларнинг ўсиши, фойдали қазилмалар кавлаб олиниши, заводлар ва бошқа халқ хўжалиги объектлари қурилиши муносабати билан ўзгараётган ҳудудлар сони бутун дунёда йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Милодий 19 аср давомида ер куррасида сут эмизувчиларнинг (асосан йирик) 150 тури ва қушларнинг 139 тури қирилиб кетди. Ҳайвонот оламида йўқ бўлиб кетган турларни тиклаб бўлмайди.

6 ОКТЯБРЬ

12 ОКТЯБРЬ

12 октябрь – Табиий офатлардан ҳимоя қилиш халқаро куни.

1987 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти зилзилалар, циклонлар, довуллар, бўронлар, торнадо, цунами, сув тошиши, ер ўпирилиши, вулқон отилиши, шиддатли ёмғирлар, момақалдироқлар ва ўрмон ёнғинларини инсониятга асосий таҳдидлар сифатида эътироф этди ва уларнинг олдини олиш бўйича дастурлар ишлаб чиқишни таклиф қилди.

10 НОЯБРЬ

10 ноябрь – Кўчиб юрувчи ҳайвонлар куни.

2013 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Кўчиб юрувчи ҳайвонлар кунини нишонлаш анъанаси пайдо бўлди. Ҳайвонот оламининг турли вакиллари вақти-вақти билан фақат тур сифатида яшаб қолиш учун хавфли ва силлани қуритадиган саёҳатга чиқади. Ушбу санани нишонлаш орқали жамоатчилик ва олимлар одамзот яратган турли тўсиқларга учраб ҳалок бўлаётган кўчиб юрувчи ҳайвонлар муаммосига эътиборни қаратишни истайди. Ўзбекистон Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилган.

10 НОЯБРЬ

15 НОЯБРЬ

15 ноябрь – Иккиламчи қайта ишлаш куни.

Афсуски, бугунги кунда биз тобора кўп истеъмол қилмоқдамиз. Бутун дунёда аксарият одамлар табиатнинг оддий қонунлари ҳақида ҳеч қачон ўйламайди. Таниқли олим Барри Коммонер улар ҳақида шундай деган эди: «ҳамма нарсалар бир-бири билан боғлиқ», «ҳамма нарса учун ҳақ тўлаш керак», «ҳамма нарсани қаергадир ташлаш керак», «табиат яхшироқ билади». Ҳозирги вақтда ҳатто ўрашни талаб қилмайдиган маҳсулотлар ҳам ўраладиган ўрамлар ишлаб чиқаришга қанча куч-ғайрат, ресурслар ва меҳнат сарфлангани ҳақида деярли ҳеч ким ўйламайди. Худди шунингдек, ҳар бир маърифатли одам ўзидан кейин қолдирадиган ахлат уюмлари билан нима бўлиши ҳақида ҳам ҳеч ким бош қотирмайди. Бу кўпгина одамлар ўйлаганидек экологик ёки иқтисодий муаммогина эмас. Бу энг аввало тарбия муаммосидир.

20 НОЯБРЬ

20 ноябрь – Чекишдан воз кечиш халқаро куни.

20 ноябрда чекишнинг зарари ҳақида яна бир карра эслаймиз! Тамаки соғлиқ учун зарарли эканини қадим замонлардаёқ билишган. Кашандалар йўталдан қийналишини кўрганлар, тамаки тутунига тўла хонада нафас олиш қийинлигини, у ақлий меҳнатга ҳалақит беришини билганлар. Тажрибалар никотин таъсирида ҳайвонлар ҳалок бўлишини кўрсатган. Ўшанда: «Бир томчи никотин отни ўлдиради», деган ибора пайдо бўлган. Аниқроқ айтганда, бир томчи тоза никотин билан битта эмас, балки учта отни ўлдириш мумкин. Маълум бўлишича, одам бир кунда 1 дан 9 тагча сигарет чекса, ўз умрини чекмайдиганлар билан солиштирганда (ўрта ҳисобда) 4,6 йилга қисқартиради; 10 тадан 19 тагача сигарет чекса, 5,5 йилга, 20 тадан 39 тагача сигарет чекса – 6,2 йилга қисқартиради.

20 НОЯБРЬ

3 ДЕКАБРЬ

3 декабрь – Пестицидларга қарши кураш халқаро куни.

5 ДЕКАБРЬ

5 декабрь – Волонтёрлар халқаро куни.

Волонтёрлар ким ўзи?  Нима учун улар ўз вақти, кучи, кунлари, соатлари ва ҳафталарини “ғалати” лойиҳаларда иштирок этишга сарфлайди? Аслида, улар ҳам худди сизларга ўхшаган одамлар, фақат улар ўзлари яшайдиган дунёни кимдир келиб яхши томонга ўзгартиришини кутишдан зериккан. Сўраш, кутиш ва умид қилиш уларнинг жонига теккан. Уларнинг шиори: “Бизнинг давримиз – наинки умидлар, балки ҳаракатлар даври ҳамдир!”

5 ДЕКАБРЬ

8 ДЕКАБРЬ

8 декабрь – Жаҳон иқлимни муҳофаза қилиш куни.

Иқлим исиши жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортди ва олимлар, мутахассисларни иқлимга давлатлар ўртасида қайта тақсимланиши жаҳон давлатларининг фаровонлигини белгилайдиган жиддий ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий оқибатларга олиб келадиган муҳим табиий ресурс сифатида қарашга даъват этди.

11 ДЕКАБРЬ

11 декабрь – Тоғлар халқаро куни.

Тоғлар халқаро куни 2003 йилда БМТ 57-чи Бош Ассамблеясининг қарори билан белгиланган. Бош Ассамблеянинг тегишли резолюциясида тоғли ҳудудларни барқарор ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар алоҳида долзарб аҳамиятга эга эканлиги қайд этилган.

Тоғлар Ер курраси майдонининг тўртдан бир қисмига яқинини эгаллайди. Тоғли ҳудудларда жаҳон аҳолисининг қарийб 10 фоизи яшайди. Бу – кўп сонли ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ноёб турлари учун қўриқхона, ернинг барча асосий дарёлари учун сув манбасидир.

11 ДЕКАБРЬ

Янгиликларга обуна бўлиш

© 2021 EkoMaktab. All Rights Reserved.