«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

Орол денгизининг ҳозирда қолган қисмида артемиялар яшайди. Бу жонзотнинг фойдаси катта дейишади. Хўш, артемия нима, у қандай жонзот? Унинг аҳамияти нимада, ундан нима мақсадларда фойдаланилади? 
– Дунё тажрибасида артемия цисталари асосида олинган маҳсулотлар 5 та соҳада, яъни аквамаданият саноатида, агросаноат комплексида, фармацевтика, медицина ва косметологияда кенг қўлланилади. Артемия цисталаридан тайёрланган маҳсулотларнинг қарийб 90 фоизи аквамаданият соҳасида ишлатилади. Чунки ушбу ноёб маҳсулотнинг таркиби юқори миқдордаги протеин, аминкислотаси ва витаминларга бой. 
Овланадиган балиқлар ҳамда қисқичбақасимон турларини кўпайтиришда ундан бошланғич озуқа сифатида ҳам фойдаланади. Паррандачиликда ҳам ушбу маҳсулотни юқори даражада оқсилга тўйинган қўшимча озуқа сифатида фойдаланилади. 
Артемия цистасидан озиқланган парранданинг иммунитети мустаҳкамланади, ўсиши тезлашади. Умуман артемия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳайвонларнининг биофаол қўшимча озуқаси, ветеринар дори воситаси сифатида ҳамда ўғитда микробиологик жараёнларни фаоллаштиришда кенг қўлланади. 
Фармацевтика, медицина соҳасида артемия цистаси бойитилган озуқа маҳсулоти сифатида ҳам донг таратган. Уни эндокрин ва қон-томир тизими касалликларининг олдини олишда, озиқланишда биологик фаол қўшимча сифатида, шунингдек, нуклеин кислотаси, йод манбаси, канцерегон касалликларни даволашда саратонга қарши дори сифатида қўлланади. 
Артемия цистасининг яна бир хусусияти у терининг иммунитетини табиий мустаҳкамлайди, атроф-муҳитдаги агрессив таъсирлардан ҳимоя қилади, терининг қайта тикланишини стимуллаштиради, ультрабинафша нурлардан асрайди, токсинларни ҳайдаб чиқаради, тери рангини яхшилайди ва сув-липид мувозанатини сақлайди. Шунинг учун ушбу маҳсулот бутун дунёда, асосан, ривожланган шарқ давлатларида косметология соҳасида бебаҳо маҳсулот ҳисобланади. 
Орол денгизидаги артемиялар ҳақида, яъни уларнинг популяциясининг шаклланиши ҳақидаги илк маълумотлар 1980 йилларнинг охирларида пайдо бўлди. Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими олимлари томонидан улар устида тадқиқот ишлари олиб борила бошлади. 1990 йилларнинг ўрталарига келиб артемиялар Орол денгизининг Ўзбекистон томонидаги акваториясини тўла эгаллай бошлади. Бунга сабаб денгизнинг жадал суратлар билан қуриб бошлаши ва шу боис сувининг шўрланишининг ортиб бориши эди. Табиийки шўрланиш ортган сари денгиздаги жонзотлар қирила бошларди, ўз навбатида бу артемияларнинг кўпайишига замин яратди. Чунки артемияларни еб қўядиган жонзотлар энди йўқ эди. Орол артемияларини овлаш 2000 йиллардан бошланди. Бу пайтлари Орол шарқий ва ғарбий қисмларга бўлингани билан ҳали ягона ҳавза эди. 
Денгизнинг шарқ қисмида сув камайиб, тузлилиги 165 грамм литрга етганди ва бу артемия популяциясининг ривожланиши учун қўлай шароит яратди. 
Амударё суви ҳам шарқ томонидан келиб тургани учун артемиянинг озуқа манбаи ҳам етарли бўлди. Ғарб қисмида эса бу пайтлари сувнинг тузлилиги 80 грамм литрга тенг эди. Артемиянинг фаол ривожланиши учун тузлилик миқдори 100 грамм литрдан ошиши керак. 2006 йилда Оролнинг шарқий қисми қуриб битди ва бир неча йиллардан сўнг ишлар ғарбий томонида давом эттирилди. 
Орол артемиясини ўзлаштиришнинг «иккинчи босқичи» 2009 йилда бошланди. Ана шу вақтлари Ғарбий қисмнинг тузлилик даражаси 100 грамм литрдан ошди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2017 йил 28-февралдаги ПҚ 2803-сон «2017-2018 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 614-сонли «Артемия цисталарини йиғиб олишга рухсатнома беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорларига асос артемия цисталарини йиғиб олишга рухсатнома бериш ваколати Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига ўтказилди.
Ҳозирги кунда артемия цисталарини йиғиш ва экспорт билан шуғулланувчи «ARTEMIA AND FEEDS MOYNAQ» ШК, «MTT ARTEMIA COMPANY» МЧЖ, «AKVAKULTURA IXTIOLOGIYA» ҚК МЧЖ «JASMIN COLD GROUP» МЧЖ, «MUYNOQ URDAKCHILIK» МЧЖ, «VISHE KRISHI TASHKENT» МЧЖ, «KARAKALPAK ARAL TRAVEL» МЧЖ ва «NUKUS IFTIXORI» ҚК МЧЖлари артемия цисталарини иккиламчи қайта ишлаб(саралаб, қуритиб, қадоқлаб) экспорт қилишни режалаштирган.
Орол денгизининг Ўзбекистон Республикаси акваторияси қирғоғидан артемия цисталарини йиғиб олувчи тадбиркорлик субъектлари сони йил сайин ортиб бормоқда. 2010 йилда 1 та субъект, 2017 йилда 9 та субъект, 2018 йилда 23 та субъект фаолият юритган бўлса, 2019 йилга келиб, улар сафига янгидан ташкил қилинган 4 та субъект қўшилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва
атроф-муҳитни мухофаза қилиш қўмитасининг 
Назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг ўринбосари А.Якубов


  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

Арид иқлим шароитлари ва асосий сув манбаларининг трансчегаравийлиги мамлакат сув хўжалигининг ўта муҳим аҳамият касб этишини белгилайди, чунки чучук сув ресурслари мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, бутун Марказий Осиё минтақаси барқарорлигининг муҳим ва асосий ҳаётий омили ҳисобланади.


  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

«Менинг отам шундай деган эди: "Сув ҳосилни олишга имкон бериши ҳам, уни нобуд қилиши ҳам мумкин. Ҳаммаси қай тарзда ва қачон суғоришга боғлиқ».


  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive

2017 йил 1 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Нукус шаҳар ҳокимлиги, Жаҳон ёввойи табиат фонди (WWF), оқ қуйруқни сақлаб қолиш Иттифоқи, “Uz – Kor Gaz Chemikal» ОАЖ ҚК кўмаги кўмагида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.