«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Дарахтларни асрасак – ҳаёт асраймиз...

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши каби ҳолатларга қарши қабул қилинаётган чора-тадбирларга бағишланган брифинг ташкил этилди.


2019 йил июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган, 2019-2028 йилларда Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясига кўра, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш,ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турларини қайта тиклаш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш соҳасидаги халқаро муносабатларни ривожлантириш каби жиҳатларга қаратилган амалий ишлар режалаштирилган эди.
Қайд этилишича, юртимизда ўсимликларнинг 11 минг, ҳайвонот оламининг эса, 15.600 дан ортиқ тури бор. Шундан 324 хил ўсимлик ва 184 турдаги жонзодлар Ўзбекистон Республикасининг Қизилкитобига киритилган.


Ўсимликларни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра Республика миқёсида жами 2.524 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.


Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 1.571 та даъво бўйича 2 млрд 243 млн. сўмни ташкил этиб, шундан 1.232 та маъмурий иш юзасидан 961,9 млн. сўм ундирилди.
«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни талабларини бузиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан 189 та маъмурий ва жиноий иш очилган.


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.