«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

ЮСАИД Ўзбекистонга замонавий лаборатория тақдим этди.

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) AgLinks Plus лойиҳаси Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Мирзаев номидаги боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтига қишлоқ хўжалиги экинлари тўқимасига оид Ўзбекистонда ягона бўлган замонавий кўпайтириш лабораториясини тақдим этди.

Тадбирни элчи Спратлен табрик сўзи билан очди ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан лаборатория биносини кўздан кечирди. Йилнинг маълум бир вақтидагина фаолият олиб борадиган анъанавий кўчатзорлардан фарқли ўлароқ, ушбу янги технология ёрдамида ҳафтасига тахминан 5000 та вируссиз ва тузга чидамли данакли ва уруғли мевали экинлар етиштириш имкони мавжуд. Экинлар тўқимасига ихтисослашган бу лабораторияда йил бўйи кўчатлар ўстириш мумкин. Мазкур лабораториянинг қиймати 300 минг доллар бўлиб, институт лаборатория шароитида олинган кўчатларни сотиш орқали йилига камида 100 минг доллар фойда олиш имконига эга. Лабораторияда ўзбек фермерлари учун арзонроқ нархдаги яхшироқ кўчатлар етиштирилади. Унинг очилиш маросимида 50 нафардан ортиқ иштирокчилар, жумладан ҳукумат вакиллари, хусусий кўчатзор эгалари ва Тошкент қишлоқ хўжалиги университети талабалари қатнашди.


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.