«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Эски газетанинг иккинчи ҳаёти.

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

Одам соғлиғи ҳақида ғамхўрлик биринчи ўринга чиқаётган ҳозирги даврда дунё миқёсидаги экологик муаммолар айниқса долзарб аҳамият касб этаётир. Шу маънода янги маҳсулот ишлаб чиқариш учун иккиламчи материалдан фойдаланиш мутлақо ўринлидир. Мамлакатимизда иккиламчи қайта ишлаш соҳаси яхши ривожланмаган ва шу сабабли асосий хом

ашё сифатида ишлатилган материал амал қиладиган ғояларни рўёбга чиқариш жиддий қийинчиликлар туғдирмайди. Атроф муҳит ва табиий ресурсларни асраш ҳақида ғамхўрлик туйғуси ҳам бу ишга бўлган рағбатни янада кучайтиради. Бундай йўсиндаги экологик ғояларга кўпчилик дуч келган бўлса керак: ахлатдан майкалар, эски свитерлардан ўйинчоқлар ишлаб чиқариш, эски картон қутилардан мебель ясаш ва ҳоказо. Кўриб турганимиздек, инсон фантазияси чегара билмайди.

All Black компанияси дизайнерлари ҳам дунё миқёсидаги экологик муаммоларни ечишга нисбатан ўзига хос тарзда ёндашдилар — улар газеталардан пойафзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар. Бир жуфт «экологик» пойафзални ишлаб чиқариш учун Хитой газетасининг уч ярим саҳифаси талаб этилди. Маҳсулотнинг чидамлилигини ошириш ва у ўзига сув юқтирмаслигини таъминлаш учун унинг сиртини пластик билан қопладилар. Ушбу пойафзал дизайнери Колин Лиин фикрига кўра, пойафзал ишлаб чиқариш материали сифатида газетанинг афзалликлари шак-шубҳасиздир. Бу инновацион материал ноёб таркибга эга бўлиш билан бир қаторда, ўзининг жалб қилувчан қиймати билан ҳам ажралиб туради. Ҳайвонларнинг ҳимоячилари ҳам раҳмат айтишади, ахир пойафзал асосан табиий чарм – ҳайвонлар терисидан ишлаб чиқарилади.

Қоғоз пойафзал даставвал АҚШ бозорига ташланди. Бу ерда мазкур маҳсулот экология муаммоларига бефарқ бўлмаган аҳоли эътиборини қозонди ва машҳур Anthropologie дўкони каталогига киритилди. Бу ерда унинг қиймати 110$ ни ташкил этди. Европа учун бу қиммат эмас, айниқса бундай харидга экологияга пул киритиш нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлса.

Энди польшалик усталар ғоясига назар ташлаймиз. Яна газета — албатта, бундан кенг тарқалган материални топиш қийин. Польшада газеталардан сават тўқиш технологияси ишлаб чиқилди. Тўқиш жараёнининг ўзи унча мураккаб эмас. Сават ясаш учун эски газеталар, елим, қайчи ва ингичка урчуқ талаб этилади. Газеталар эни 10 см бўлган узун тасмачалар кўринишида қирқилади ва сўнг ҳар бир тасмача ингичка таёқчага узун қилиб ўралади (таёқчани чиқариб олиш осон бўлсин учун унинг ўртасидан бошлаб). Сўнг таёқча оҳиста чиқариб олинади ва чала маҳсулотнинг икки учи елимланади. Бундай чала маҳсулотлар ток новдаларини эслатади. Сўнг бу «новдалар»дан сават тўқилади. Сават тайёр бўлгач, унинг сиртини бўёқ ёки лок билан қоплаш мумкин — бу ерда ҳамма ўз дидига таянади. Бу анча осон иш ва у ёш танламайди, ранг ёки шаклни танлаш эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.