UzWaterAware
«Ўзбекистонда сув хўжалиги ва экологиянинг барқарор ривожланиши учун ҳамкорлик ва хабардорлик даражасини ошириш» (UzWaterAware)
«Ўзбекистонда сув хўжалиги ва экологиянинг барқарор ривожланиши учун ҳамкорлик ва хабардорлик даражасини ошириш» (ёки UzWaterAware) лойиҳаси Европа иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор равишда бошқариш” дастурининг бир қисми ҳисобланади.
Дастур уч таркибий қисмдан иборат:
1 - «Сув ресурсларини бошқаришнинг қонуний (ҳуқуқий) ва институционал асосларини ҳамда миллий миқёсда сув ресурсларини интеграллашган тизимда бошқаришни ривожлантириш”. Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти(GIZ) томонидан амалга оширилади.
2– «Сув ресурсларини бошқариш масалалари бўйича техник салоҳиятни ошириш”. Ижрочи – БМТ нинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури.
3 - «Ўзбекистонда сув хўжалиги ва экологиянинг барқарор ривожланиши учун ҳамкорлик ва хабардорлик даражасини ошириш». Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази томонидан амалга оширилади.
UzWaterAware лойиҳаси уч йил давомида, 2016 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг октябрь ойига қадар амалга оширилади. Ушбу лойиҳани амалга оширишда Марказий Осиё ҳудудий экологик марказининг миллий ҳамкори Ўзбекистон Республикасининг сув хўжалиги вазирлиги, ҳамижрочиси ННТ «ЕКОМАКТАВ» ҳисобланади.
UzWaterAware лойиҳасининг асосий мақсади – иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига аҳоли кенг қатламиниг эътиборини жалб қилиш ҳамда хабардорлик даражасини ошириш.
Лойиҳанинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
• Лойиҳа мавзуси моҳиятининг ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги бошқа масалаларни ёритишда ОАВ билан ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек ОАВнинг давлат ташкилотлари, эко-ННТ, ёшлар ташкилотлари билан ўзаро хамкорлик алоқалирини яхшилаш;
• Сув ва экология стратегияси ва сиёсатини самарали шакллантиришда вазирлик, идора, эко-ННТ ва ёшлар ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш
• Аҳоли кенг қатлами орасида хабардорлик даражасини ошириш мақсадида маълумотларни тарқатиш.
Лойиҳа доирасида ушбу мавзуни кенг ёритиш учун ОАВ вакилларини фаол жалб қилиш режалаштирилган. Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги асосида журналистлар учун семинарлар, тренинглар, дастурнинг барча таркибий қисмлари бўйича синов лойиҳалар амалга ошириладиган Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб пресс-турлар амалга оширади.
UzWater Aware ОАВ вакиллари билан бир қаторда аҳоли учун ҳам турли танлов ва ижтимоий акциялар ташкил қилади.