«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

ЭКОЛОГО-РЕСУРСНЫЙ ЦЕНТР «EKOMAKTAB»;
ВСЕ СВЯЗАНО СО ВСЕМ
ПРИРОДА ЗНАЕТ ЛУЧШЕ
ВСЕ ДОЛЖНО КУДА-ТО ДЕВАТЬСЯ
«EKOMAKTAB» ЭКОЛОГИЯ-РЕСУРС МАРКАЗИ
ЭКОЛОГО-РЕСУРСНЫЙ ЦЕНТР «EKOMAKTAB»
ECOLOGICAL-RESORT CENTER «EKOMAKTAB»
ЭКОЛОГО-РЕСУРСНЫЙ ЦЕНТР «EKOMAKTAB»
ДЕРЕВЬЯ — ЭТО СТИХИ, ЧТО ПИШЕТ ЗЕМЛЯ НА НЕБЕ. МЫ ВАЛИМ ИХ И ПРЕВРАЩАЕМ В БУМАГУ, ЧТОБ ЗАПИСАТЬ НА НЕЙ СВОЮ ПУСТОТУ. - ДЖЕБРАН ХАЛИЛЬ ДЖЕБРАН
ПРИРОДА МОЖЕТ ОБОЙТИСЬ БЕЗ ЧЕЛОВЕКА, А ОН БЕЗ НЕЕ — НЕТ. - АЛИ АПШЕРОНИ
ECOLOGICAL-RESORT CENTER «EKOMAKTAB»
ВСЕ СВЯЗАНО СО ВСЕМ
ECOLOGICAL-RESORT CENTER «EKOMAKTAB»
ВСЕ СВЯЗАНО СО ВСЕМ
ДЕРЕВЬЯ — ЭТО СТИХИ, ЧТО ПИШЕТ ЗЕМЛЯ НА НЕБЕ. МЫ ВАЛИМ ИХ И ПРЕВРАЩАЕМ В БУМАГУ, ЧТОБ ЗАПИСАТЬ НА НЕЙ СВОЮ ПУСТОТУ. - ДЖЕБРАН ХАЛИЛЬ ДЖЕБРАН
ЗА ВСЕ ПРИХОДИТСЯ ПЛАТИТЬ
В ОКНО СМОТРЕЛИ ДВОЕ: ОДИН УВИДЕЛ ДОЖДЬ И ГРЯЗЬ, ДРУГОЙ – ЛИСТВЫ ЗЕЛЁНОЙ ВЯЗЬ, ВЕСНУ И НЕБО ГОЛУБОЕ. - ОМАР ХАЙЯМ.
ПРИРОДА МОЖЕТ ОБОЙТИСЬ БЕЗ ЧЕЛОВЕКА, А ОН БЕЗ НЕЕ — НЕТ. - АЛИ АПШЕРОНИ
В ОКНО СМОТРЕЛИ ДВОЕ: ОДИН УВИДЕЛ ДОЖДЬ И ГРЯЗЬ, ДРУГОЙ – ЛИСТВЫ ЗЕЛЁНОЙ ВЯЗЬ, ВЕСНУ И НЕБО ГОЛУБОЕ. - ОМАР ХАЙЯМ.
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Сув – обиҳаёт, уни ҳурматланг.

User Rating: 5 / 5

Star ActiveStar ActiveStar ActiveStar ActiveStar Active
 

    Сув бу - ҳаёт. Унинг ҳар томчисида ўн саккиз минг олам қуввати яширинган.
Биз одамлар ҳаётида сув энг муҳим ўринни эгаллайди. Чунки у ижтимоий ва маиший ҳаётимизда беминнат ёрдамчи, инсоният тараққиётининг асосидир.
Аммо биз одамлар табиатнинг мана шундай улуғ инъомини ҳамиша ҳам қадрлайвермаймиз. Шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай инъомнинг чеки-чегараси бор.


     28 июнь куни республика нодавлат ташкилоти Экомактаб ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги қўшма ҳамкорлигида Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида ўсмир-ёшлар учун экспедиция ташкил этилди. Экотур давомида экспедиция аъзолари Чотқол тоғ тизмалари бўйлаб булоқлар, жилғалардан ҳосил бўлган дарё сувларини таҳлил қилдилар. Шунингдек, мутаҳассислар ёшларга сувни тежаш мақсадида қишлоқ хўжалигида қўлланилиши мумкин бўлган усуллари: томчилаб суғориш, гидрогель технологияси, гидропоника каби усуллар ҳақида гапириб бердилар. Саёҳат давомида Бўстонлиқ тумани ҳудудида томчилаб суғориш усули билан картошка етиштираётган фермер хўжалиги мисол тариқасида намойиш этилди. Мазкур технологияларнинг қўлланилиши нафақат сувнинг меъёрида ишлатилишини назорат қилиш, балки ернинг шўрланиш даражасини пасайтириш мумкин. - Яна 15 йиллардан кейин сув танқислиги вужудга келиши ҳақида биз экологлар бонг уришимиз керак. Чунки бу ҳолат кўпроқ биз одамларнинг атроф-муҳитга бўлган эътиборсизлигимиз оқибатида келиб чиқиши тайин. бундан 20-30 йиллар аввал Чотқол тоғ чўққилари доимий қор билан қопланган эди, - дейди экомактаб директори,экспедиция ташкилотчиларидан бири Наталья Шивалдова. - Ўзимнингболалигим шу ҳудудларда ўтган, ғазалкентликман. Бу баланд чўққилар эса ҳатто Тошкентдан ҳам кўриниб туради. Хозир кўриб турганингиздек чўққиларда қор эриб битган. Бундай ҳолат яқин йигирма йилларданбери кузатилмоқда. Дарё сувлари эса кўпроқ чўққилардаги қор эриши натижасида кўпаяди. Бу йил баҳор серёғин бўлди, лекин ёмғир томчилари ерга тез сингиб кетади. - Кундалик турмушимизда сувни ҳаддан зиёд кўп исроф қилишимизни биласизми? Масалан, биз аёл-қизлар ошхонада сув жўмрагини кучли босим остида очиб қўйиб идишларни ювишимизни бир тасаввур қилинг. Бунинг оқибатида битта пиёлани тозалаб ювиш учун камида уч пиёла сувни сарф қилиб юборамиз (синаб кўрилди – М.С.). Кир ювиш, овқат пишириш, уй тозалаш ишларида сувнинг қанчалик зарурлигини айтмасам ҳам бўлаверади. Кундалик юмушимизда қанча сувни исроф қилишимизни бир тасаввур қилиб кўринг. Бу ишларда қандай қилиб сувни тежаш мумкин, дейишингиз табиий. Бунга озгина фаросатнинг ўзи кифоя. Масалан, кир ювишда техникадан фойдаланамиз. Бунда сувдан ташқари электр токи ҳам ортиқча сарф бўлади. Кир чайишда қўл меҳнатидан фойдаланиш ҳам сувнинг тежамкор ишлатилишини таъминлайди. Умуман олганда, ёзнинг иссиқ кунларида оз-оздан қўлда кир ювиб, чайиш, офтобда бир пасда қуритиш мумкин. Пол латта, чанг латта каби дастёрлар ҳам электр ва сув тежамкорлигига хизмат қилувчи воситалардир. Фақат уларни юваётганда алоҳида челакдаги сувга ювиш жўмракдан оқаётган сув босими остида ювгандан афзал, - дейди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети ўқитувчиси Наргиза Дўсимбетова.


     Дарҳақиқат, кундалик эхтиёжимиз учун мева ва сабзавотларни ювишда томчилаб сув пурковчи мослама (ошхона души) сувни тежашга ёрдам беради. Тиш ювганда, эркаклар соқол олганда сувни бирор идишга олиб фойдаланиш кран оқава сувидан фойдаланишга қараганда сезиларли даражада сув тежайди. Ховли сатҳини супуриб-сидиришда ҳам кўлоблатиб сув сепишни яхши кўрамиз биз аёллар. Тозалик яхши, аммо ичимлик сувини тежаб ишлатиш мақсадга мувофиқ эмасми?! Бу ишларда яқин атрофда ариқ сувидан фойдаланиш мумкин. Ариқ суви бўлмаса чанг ховурини қайтариш учун челаклаб сувни кафтда сепиш мақсадга мувофиқ. Чой қайнатганда, овқат пиширганда ҳам сувдан фойдаланиш назоратини унутмаслик керак. - Яқин ўтмишимизда обдаста, жўмрак каби мосламаларда юз ва қўл ювиларди, - дейди 69 ёшли онахон Руқия Мухторова. - Бошқа вилоятларда билмадим қандай, лекин бизнинг пойтахт шароитимизда аҳолининг кўпқаватли уйларга ёппасига кўчирилиши оқибатида кундалик турмушимизда бундай мосламаларга ўрин қолмади. Лекин айнан шу обдаста ва жўмрак (ташқи кўринишидан самоварга ўхшаш бўлиб, жўмраги кўтарилса сув оқади, одатда 2-3 литр хажмда бўларди – М.С.) сувнинг тежамкор ишлатилиши бўйича “катта назоратчилар” эди. Уларни яна кундалик турмушимизга қайтишини вақт тақозо этмоқда. Яқинда Чорсу ҳунармандлар растасини айланиб юриб обдаста ва унга ўхшаш узун бўйли, жўмрак, тутқичли кўзани кўриб қувондим. Яна обдастанинг доимий ҳамроҳи бўлмиш чиловчин (номини нотўғри ёзган бўлсам узр), тунука лаганга ўхшаш, аммо ўрта қисми чуқурроқ бўлган сув мосламасини ҳунармандлар ясаб, растага қўйганлар. Аммо “жўмрак”ниучратмадим. Кекса онахон айтганларидек, бу мосламалар кундалик турмушимизга қайтса айни муддао бўларди. Умуман олганда, кундалик турмушимизда сувни тежаш учун махсус билимга эга бўлиш шарт эмас, бор йўғи фаросат ва истак бўлиши кифоя. Энди экспедиция мавзусига қайтсак. Саёҳатимиз Қирғизистон билан чегарадош бўлган тоғ этаклари, тоғ булоқларидан жилғаланиб оқиб келиб Чотқол дарёсига қўшилувчи сув томирларини ўрганишдан бошланди. Маълумки, машҳур Чорвоқ сув омборига учта сув томир – Чотқол, Пскем ва Кўксув дарёларидан катта оқимда сув қуйилади. Тошкент шаҳри ва вилоятининг асосий сув томири ҳисобланган Чирчиқ дарёси Чорвоқ сув омборидан қуйилиб, ўз оқими бўйлаб яна икки дарёни – Угам ва Оқсоқотасой дарё сувларини бағрига олади. Чирчиқ дарёси минглаб гектар ерларни суғориш билан бирга бир неча саноат шаҳарлари орқали оқиб ўтиб, электростанциялар турбиналарини айлантиради, шаҳар ва қишлоқларга мўътадил ҳаво таратиб, ҳудудларга водиймонанд ҳаёт ато этади. Шунинг учун ҳам қадимда бу дарёни “заҳматкаш дарё” деб атаганлар. Чорвоқдан пастроқда яна иккита кичикроқ сув омборлари бор. Булар – Хожикент ва Ғазалкент сув омборларидир. Мутахассисларнинг фикрича, яна ўн беш-йигирма йиллардан кейин водиймонанд диёрамизда сув танқислиги хавфи юзага келиши мумкин.


     Бунинг икки сабаби бор. Бу Оролбўйи ҳудудларида кескин иқлим ўзгариши оқибатлари ва биз – одамларнинг сувга бўлган эътиборсизлигимиздир. Агар биз сувни қадрламасак, унга бўлган муносабатимизни ўзгартирмасак кўм-кўк водий чўлу биёбонга айланади. Қишлоқ хўжалигида, саноат ишлаб чиқаришида, кундалик турмушимизда сувнинг ўрни беқиёс эканлигини унутамиз баъзида. Унинг қадрини озгина вақт сувсиз қолганимиздагина тушунамиз, афсус. Ваҳоланки, она табиат мана шу сув орқали биз одамларга чексиз муҳаббати ва меҳрини бермоқда. Сув жамики мавжудотлару ўсимликлар оламига ҳаёт бахш этувчи манба. Шуни унутмаслик керакки, биз – одамлар сувга бўлган эҳтиёжимизни қондирар эканмиз мана шу зилол томчиларда яна қанчадан қанча мавжудоту ўсимликнинг ҳаққи бор. Ёшлардан иборат бўлган экспедиция саёҳати, яъни экотур келажак авлодларга она заминни пайхон қилмай етказиш бурчимиз эканлигини амалда кўрсатди. Тоғ ёнбағирларида дунё юзини кўрган булоқ сувларидан намуна олиб, Ғазалкент ва Чирчиқ саноат шаҳарлари оралаб оқиб ўтган дарё суви намунасига солиштирилди. Фарқ жуда катта! Экотур аъзолари булоқ сувининг тиниқ ва шаффофлиги, дарё сувининг хира ва лойқалигига гувоҳ бўлишди. Шунингдек, сув ёқалаб давом этган саёҳатимизда сув омборлари, дарё бўйларида ёзнинг иссиқ ҳавосидан қочиб дам олиш учун келган одамларнинг чўмилаётгани, автомашиналарини юваётганларини, атрофга ўзларидан турли чиқиндилар қолдириб кетаётганларининг гувоҳи бўлдик. Бундан хулоса қилиш мумкинки, дарё сувларини йирик завод, фабрикалар, ишлаб чиқариш корхоналарининг қувурларидан оқаётган чиқинди сувининг ифлослантириш даражасидан алоҳида одамларнинг сувга келтираётган зарари кам эмас.


    Сувни ҳурматланг! Ҳар ким аввало бу вазифани ўзидан бошлаши зарур. Биз келажак авлодлар олдидаги бурчимизни тўлиқ адо этишни мана шундан – сувга эътибордан бошлайлик.


Муҳайё Саидова, журналист.


© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.