«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Осмонўпар тоғлар бағрида.

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

Пурвиқор тоғлар ва оппоқ қор, совуқ ҳаво ва дўстларнинг илиқ давраси, спорт ва саломатлик – буларнинг барчаси «ЧИМЁН-ЭКСТРИМ 2015» қишки спорт турлари ва дам олиш фестивалида бир ерга жамланди. Қишки спорт турлари байрамини тоғларда ўтказиш Ўзбекистон учун яхши анъанага айланиб қолган. Ушбу байрам йилдан-йилга тобора

оммавийлашиб бормоқда, чанғичилар ва сноубордчилар учун янги беллашув турларини ўз ичига олмоқда, иштирокчилар доираси кенгаймоқда, уларнинг сони кўпаймоқда.

Сўнгги йилларда ушбу спорт турларининг ишқибозлари бутун дунёда тобора кўпайиб бормоқда. Кимгадир бу модага эргашишдан бошқа нарса бўлмаса керак, аммо оёқларига тоғ чанғисини бир марта бўлса ҳам кийган одамларнинг аксарияти ушбу жараённинг ўзидан мисли кўрилмаган лаззат ҳис этади. Ҳатто уни кузатишдан ҳам: тоғ чанғиси бўйича спорт беллашувлари трассалар атрофида сон-саноқсиз мухлислар тўпланишига сабаб бўлади.

«ЧИМЁН-ЭКСТРИМ 2015» фестивали ҳам бундан мустасно эмас, зеро у ҳар йили фаол турмуш тарзи ва экстремал спорт турларининг юзлаб ишқибозларини тўплайди. 2015 йил баҳорининг бошларида Чимён туризм базасига шу мақсадда мингга яқин киши ташриф буюрди. Уларнинг орасида Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчилар билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидан келган меҳмонларни, шунингдек чет эллик сайёҳларни ҳам кўриш мумкин эди. Мусобақаларнинг ўзида эллик олти чанғичи ва йигирма саккиз сноубордчи қатнашди. Мусобақаларнинг энг жажжи иштирокчиси эндигина беш ёшга тўлган, энг ёши улуғ иштирокчи эса олтмиш саккиз ёшда. Планерчиларнинг кўргазмали чиқишлари фестивалнинг чинакам безагига айланди.

Ғолиблар ва совриндорлар Маданият ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва “Nestle Ўзбекистон” компаниясининг совринлари ва совғалари билан тақдирланди.

Бу йил «ЧИМЁН-ЭКСТРИМ 2015» қишки спорт турлари ва дам олиш фестивали Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 сентябрдаги туризм соҳасини ривожлантириш тўғрисидаги қарори доирасида Тошкент вилоятида, Бўстонлиқ туманидаги “12 булоқ” тоғ чанғиси ҳаваскорлари клуби ва “Чимён оромгоҳи” соғломлаштириш марказининг чанғи трассаларида ташкил этилди ва ўтказилди.

Фестиваль ташкилотчилари – «Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси»ни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент вилоят Ҳокимлиги, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси қўллаб-қувватлади. Ташкилотчиларга «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Қишки спорт турлари уюшмаси, Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби, “Чимён оромгоҳи” соғломлаштириш маркази, “12 булоқ” тоғ чанғиси ҳаваскорлари клуби ННТ ҳам мадад кўрсатди.

Байрам-фестиваль ташкилотчилари ўз олдига тоғ чанғиси, сноуборд, тоғ туризми сингари қишки спорт турлари ва дам олишни оммавийлаштириш ва ривожлантириш, ушбу спорт турларига ёшларни жалб қилиш йўли билан соғлом авлодни тарбиялашдек мушкул вазифани қўйдилар.

«ЧИМЁН-ЭКСТРИМ 2015» фестивали тоғ чанғиси ва сноуборд билан яқиндагина шуғуллана бошлаган ёшларга ўз кучини синаб кўриб учун имконият яратади. Тоғ чанғиси ҳаваскорлари ва усталари эса ўз спорт формасини қувватлаш имкониятига эга бўлади. Болалар ва уларнинг ота-оналари, чанғичиларнинг катта авлоди ва серғайрат ёшлар трассаларда ҳам, кечки дам олиш тадбирларида ҳам ёнма-ён бўладилар. Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, авлодлар ворисийлигини таъминлаш, маънавий қадриятлар, атроф табиий муҳитга бўлган муҳаббат туйғулари билан ўртоқлашиш учун имконият яратади.


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.