«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Сув кам бўлса

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

Дунё ресурслари институти эълон қилган хабарга кўра, Ўзбекистон сувнинг юқори танқислиги мавжуд бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилди (25 ўрин). Рўйхатда 164 та давлат жой олган. Уларнинг орасида Афғонистон, Ироқ, Испания, Италия, Қирғизистонҳам, Миср, Португалия ва Туркия бор.

Сув танқислиги ўта юқори бўлган мамлакатлар рўйхатида эса, қўшнимиз Туркманистон билан бир қаторда 27 та давлат жой олган. Жумладан, Қатар, Исроил, Ливан, Эрон, Иордания, Ливия, Кувайт, Саудия Арабистони, БАА, Ҳиндистон ва Покистон бор.
Яна икки қўшнимиз Тожикистон ва Қозоғистон эса рўйхатнинг сув ўртача-юқори танқислиги мавжуд давлатлар қаторида турибди.
Ҳисоботда айтилишича бу мамлакатлар сув ресурсларининг 80 фоизи қишлоқ хўжалиги, саноат ва шаҳарларни таъминлашга сарфланмоқда.
Дунё ресурслари институти (WRI) сув танқислигининг салбий оқибатларини пасайтиришга ёрдам берадиган бир қанча тавсияларни ҳам келтириб ўтади.

• Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш: далаларни суғориш учун мўлжалланган ирригация тизимини яхшилаш, кўп сув талаб қилмайдиган уруғлардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигининг тежамкор технологиялари бўйича изланишлар олиб бориш ва уларни жорий қилишга маблағ ажратиш.
• Сув таъминотидаги мавсумий тебранишларни мувозанатга келтириш учун сувни тозалаш иншоотлари ва сув омборларини лойиҳалаштириш ва қуришга маблағ йўналтириш.
• Сувдан такроран фойдаланиш йўлларини излаш. Масалан, Вашингтонда сув тозаловчи станция канализация сувларини тозалаш жараёнида биозолид (компост) олмоқда.

Ўзбекистонда сув тозалаш станциялари ва сув омборлари бор, аммо мамлакатнинг ирригация тизими абгор аҳволда. Бундан ташқари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда ҳам муаммолар бор. Шундай экан, ҳар биримиз сувдан оқилона фойдаланишимиз зарур.


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.