«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Иқлим – журналистлар учун “кўм-кўк океан”

Star InactiveStar InactiveStar InactiveStar InactiveStar Inactive
 

10-11 сентябрь кунлари иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳамда бу муҳим ва мураккаб мавзуни қандай қилиб тўғри ёритиш кераклиги ҳақида батафсилроқ маълумотга эга бўлишни истаган журналистлар учун миллий тренинг бўлиб ўтди. “Иқлим ўзгариши – ОАВ учун долзарб мавзу” тренинги Марказий Осиё минтақавий экологик маркази кўмагида Иқлим ўзгаришларига мослашиш ва Орол денгизи ҳавзасида унинг асоратларини камайтириш (CAMP4ASB) лойиҳаси доирасида ўтказилди.


Ер куррасида содир бўлаётган иқлим ўзгаришлари инсон ҳаёти ва хўжалик фаолиятининг барча соҳаларига таъсир қилмоқда ва мураккаблаштирмоқда. Экотизим ва биологик хилма-хилликка ҳам босим кучаймоқда, бу эса уларни мавжуд бўлишини хавф остига қўймоқда. Иқлим ўзгариши оқибатида содир бўлаётган кўп ўзгаришлар салбий характерга эга: вайронкор қуюн ва сув тошқинлари сони ошди, бошқа жойларда эса қурғоқчилик кузатилмоқда. Ҳарорат ошиши тоғ музликларининг жадал эришига олиб келмоқда. Бу эса чучук сув танқислигига сабаб бўлиб,қишлоқ хўжалиги ва кундалик турмуш тарзида қайта мослашиш жараёнларини талаб этмоқда.


Матбуотда кўпроқ об-ҳаво аномалиялари ва табиий офатлар каби мавзулар ёритилади, бу эса иқлим ўзгаришларининг сабаби саналади. Бироқ сабабларни ва энг асосийси иқлим ўзгариши шароитларига мослашишнинг кенг имкониятларини очиб берадиган материаллар етарли эмас.


“Иқлим ўзгариши – ОАВ учун долзарб мавзу” тренинги матбуотнинг ижодий вакилларига мўлжалланган бўлиб, журналист ва блогерларнинг имкониятларини кенгайтиради ҳамда қизиқарли ва тушунарли тарзда мақола тайёрлаш ва оммага ҳавола этишни ўргатади. Тренинг интерфаол усулда олиб борилди, унда кўп афсоналарга барҳам берилди ҳамда иқлим ўзгаришида муваффақиятли мослашишга хос бўлган мисоллар амалиётдан келтирилди.CAMP4ASB лойиҳасининг халқаро маслаҳатчиси, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан ташкил этилган “Иқлим ўзгариши – Марказий Осиё ОАВ учун долзарб мавзу” минтақавий ва миллий тренинглар тренери Шауро Татьяна иштирокчиларни мазкур мавзуни ёритишда мақсадли аудитория ва бор маълумотдан келиб чиқиб қўлланиладиганянги ёндашувлар билан таништирди.


Мазкур мавзу бўйича илмий базани Ўзгидромет эксперти Раиса Торянникова тақдим қилди.ГЭЖ/БМТТД кичик грантларининг дастурлари доирасида бажариладиган мослашув чораларининг муваффақиятли амалиётлари билан эса Ўзбекистонда ГЭЖ КГДмиллий координатори Алексей Волков таништирди. “Иқлим ўзгариши – ОАВ учун долзарб мавзу” тренинги давомида журналистларда иккита объектга ташриф буюриш имконияти бўлди. Бу объектларнинг фаолияти бевосита мослашув чоралари билан боғлиқ, аниқроғи муқобил энергетикани ривожлантиришга доирдир. Мазкур тармоқлар иссиқхона газлари ташламалари ҳамда углерод ёқилғиси истеъмолини кескин камайтиради.


Илк объект – бу “OftobNur”корхонаси бўлиб, у қуёш қурилмаларини ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ҳисобланади. Қуёш панелларини ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилган даврдан бошлаб, 10 ой ичида, корхона 800 дан ортиқ турли конфигурациядаги фотоэлектрик (қуёш) қурилмалар мажмуасини республиканинг турли ҳудудларига етказиб берди.“OftobNur” қуёш панелларини ишлаб чиқариш вақтида энг юқори сифатдаги материаллар қўлланилади, жумладан, фойдали иш коэффициенти 21% ортиқ бўлган охирги авлодга мансуб юқори самарали монокристалл қуёш унсурлари.


– “Обод қишлоқ” дастури доирасида қишлоқ жойларда кўча ёритиш автоном қуёш тизимлари ўрнатилган, – дейди Назикулов Шохрух Мухитдинович, “OftobNur” корхонаси директори.– Томларда ўрнатиладиган қуёш батареяларидан фойдаланишга оид лойиҳалар қуёш батареялари келажак энергиясига тез айланаётганидан дарак беради. Қолаверса, Ўзбекистоннинг гелиоэнергетика соҳасидаги салоҳияти юқори.


Журналистлар пресс-тур давомида яна бир антиқа объектга ташриф буюришди. Бу Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Физика-Техника институтидир. Гелиомайдон ва гелиопечлар жуда юқори ҳароратда бошқа ҳолатга кириб ғайриоддий эритмаларни тайёрлашга қодир бўлган қуёш энергиясининг кучини намойиш этди.


– Ўзбекистонда бир йилда 320 дан ортиқ қуёшли кун бор, – таъкидлади Абдумуминов Абдумаъруф Абдукаххарович, Материалшунослик институти муҳандиси. – Қуёшдан энергия олиш имконини инобатга олса, бизда деярли бир йил давомида қуёш нурларидан фойдаланиш учун реал имконият мавжуд. Бу биз бир йилда 182 миллион тоннадан ортиқ нефть эквивалентида энергия олишимиз мумкин дегани. Бу мамлакатда ҳозирги вақтда сарфланаётган энергиядан қарийб 3 марта кўп дегани. Қуёш – Ўзбекистонда энг самарали энергия манбаси.


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.