«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Болалар сайғоқни қутқаришга қандай ёрдам берадилар.

User Rating: 5 / 5

Star ActiveStar ActiveStar ActiveStar ActiveStar Active
 

Қорақалпоғистонда, Устюрт кенгликларида яшайдиган ноёб антилопа – сайғоқ билан боғлиқ фавқулодда вазият ҳеч кимни бефарқ қолдириши мумкин эмас. Сайғоқ сонининг қисқариш тезлиги жиҳатидан сут эмизувчилар орасида ўзига хос “рекордчи” ҳисобланади – 10 йил ичида у 95% ни ташкил этган. Мазкур тур қирилиб кетишининг олдини олиш учун

табиатни муҳофаза қилиш соҳасида шошилинч чоралар кўриш талаб этилади.

8 январда Миллий матбуот марказида сайғоқни асраш муаммосига бағишланган “Чўл эртаги-2”экологик мультипликацион фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Меҳмонлар тадбир бошланишидан олдин “Ўзаро муносабатлар уйғунлиги: Инсон – Табиат” кўргазмасида ижодий ишлар билан танишиш ва ўзларига ёққан расм учун овоз бериш имкониятига эга бўлдилар.

“Чўл эртаги-2”анимацион ресурси Галина Виноградова раҳбарлигидаги «Галла-фильм» студиясида ижодий гуруҳ томонидан тайёрланган. Сценарийни ишлаб чиқишда ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондини асраш институтининг етакчи олимлари Е.Бикова ва А.Есипов фаол иштирок этдилар.

“Чўл эртаги-2”мультипликацион фильми Сирғали тумани “Баркамол авлод” болалар ижод марказининг Сайфиддин Икромов раҳбарлигидаги “Ёш рассом” ИЗО-студияси ва 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Елена Инометдинова раҳбарлигидаги ижодий гуруҳи ёш истеъдодлари томонидан чизилган болалар расмлари асосида яратилган.

“Чўл эртаги-2”мультипликацион фильми ёш томошабин “Чўл эртаги”нинг биринчи қисмида танишиш имкониятига эга бўлган жажжи сайғоқ боласи қизиқарли саргузаштларининг давомидир.

“Чўл эртаги-2”да инсон ва табиат муносабатлари уйғунлигининг аҳамиятига урғу берилади, шунингдек табиатни асраш ва индустриал ривожланиш ўртасида мувозанат тўғрисидаги мушкул масала кўтарилади. Ижодий студиялардаги болаларда экология мавзусига бўлган қизиқиш шу даражада кучайганки, улар ўз ижоди орқали замонавий шаҳарлар қандай бўлиши лозимлиги тўғрисидаги масалани кўтаришга, атроф муҳитни соғломлаштириш учун инсон нима қилиши мумкин ва лозимлигини кўрсатишга қарор қилганлар.

Тарихан сайғоқ у яшайдиган жойларда, шу жумладан анъанавий миграция йўлларида истиқомат қилувчи одамлар учун муҳим ресурс ҳисобланган. Сайғоқни хитой табобатида ҳозиргача фойдаланиладиган шохлари учун овлашган. Устюрт платосида сайғоқларнинг овланишига уларнинг уй ҳайвонлари гўшти билан таққослаганда анча арзон турадиган гўшти ҳам сабаб бўлган. Браконьерлик сайғоқлар сони қисқаришининг асосий сабабидир.

Сайғоқни асраш, бинобарин, Қорақалпоғистон чўл экотизимлари, мазкур ҳудудда яшайдиган аҳолининг фаровонлигини сақлаш учун табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида турли усуллар ва ёндашувларни қўллаш зарур. Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ДАВБИОНАЗОРАТ инспекциясига аҳоли, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ташаббуслари ёрдамга келиши лозим. Фақат муаммо ҳақида умумий тасаввур мавжуд бўлган ҳолда, умум куч-ғайрати билан вазиятни ўзгартириш ва сайғоқ популяциясини тиклаш учун шарт-шароитлар яратиш мумкин.

Яқин вақт ичида Устюртда алоҳида режимли янги ҳудуд – “Сайғоқ” ландшафт буюртма қўриқхонаси ташкил этилиши ҳам аҳоли билан ишлашнинг долзарблигини кучайтиради. Яхши янгилик шуки, мазкур қўриқланадиган табиий ҳудуд ўзининг Ўзбекистондаги энг йирик майдонига кўра ўзига хос “рекордчи”га айланади. Теварак-атрофда яшайдиган аҳоли табиатни муҳофаза қилиш режимини бузиш учун жавобгарлик чоралари билан таништирилиши ва қўриқхона ҳудудларининг қоидаларига бағрикенглик билан ёндашишга кўникиши лозим.

Мазкур тадбир табиатни асраш йўлида ҳамкорликка ёрқин мисол бўлади.


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.