«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

ПИСТА учун боғча

User Rating: 5 / 5

Star ActiveStar ActiveStar ActiveStar ActiveStar Active
 

2017 йил 20 май куни Угам-Чотқол миллий табиий боғида, МДҲ мамлакатлари учун FSC Минтақавий бўлими ёрдамидаги «Чимён ўрмонини қайта тиклаш» жамоатчилик экологик ташаббуси доирасида «ПИСТА учун боғча» экологик акцияси бўлиб ўтди. Тадбир Халқаро биологик хилма-хиллик куни муносабати билан ўтказилди.

Биологик хилма-хиллик – сайёрамиздаги, кундан кунга шиддат билан қисқариб бораётган, ҳаётнинг ранг-баранглиги. Ер юзидан ўсимликлар, ҳайвонлар ва ўрмонлар йўқолиб бормоқда… Бунинг аксариятига – инсон фаолияти сабабдир. Шу боис, бу кунда ноёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш, ҳамда табиатга ғамҳурлик муносабатида бўлиш кераклиги ҳақида одамларга эслатма берилади.

Табиатга ёрдам бериш, Ўзбекистон ўрмон жамғармасини ва пистани тоғ экотизимининг муҳим бир қисми сифатида сақлаб қолишга ўз хиссасини қўшиш иштиёқи, ҳамда пистанинг урғочи кўчатхонасини яратиш мақсади кўнгиллилар гуруҳини тоққа чиқишга жазм этди. «EKOMAKTAB» экологик-ресурс маркази фаоллари Тошкент Аграр университети ўқитувчи ва талабалари билан ҳамкорликда, ҳамда Бурчмулло ўрмон хўжалигининг Сижжак бўлими ходимлари ёрдамида 1га майдонда 250та писта дарахти кўчатларини экишга муваффақ бўлдилар.

Янги экилган дарахтларнинг бундан кейинги парвариши Бурчмулло ўрмон хўжалигининг Сижжак бўлими ходимлари томонидан амалга оширилади. Ўсимликларнинг улғайиши учун зарур бўлган барча муолажалардан сўнг, улар Миллий табиий боғнинг тоғ ён бағрлари бўйлаб экиб чиқилади.

Марказий Осиё тоғ адирлари асл пистанинг ватани ҳисобланади. Қадимдан бу ерларда писта, бодом ва бошқа қуруқликка чидамли бўлган дарахт-бута турларидан иборат ўрмонлар бўлганлигига талай гувоҳликлар мавжуд. Ерларнинг қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун оммавий равишда ўзлаштирилиши, чорва моллари сонининг кўпайиши ва уларнинг назоратсиз ўтлатилиши, писталарнинг табиий бутазорлари фақат одам оёғи етиши қийин бўлган тоғ ҳудадларидагина учраши ҳолатига олиб келди. Писта ўрмонларини қайта тиклаш учун олимлар, ўрмон хўжаликлари ходимлари ва жамоатчилик томонидан кўп ишлар қилинган. Бироқ, қилиниши керак бўлган ишлар бундан-да зиёд. Зеро, Ўзбекистон, ҳақли равишда, писта ишлаб чиқарувчи ва уни жаҳон бозорига етказиб берувчи мамлакатлар рўйхатида етакчи бўлиши, ҳамда «Яшил Олтин Мамлакати» деган буюк номини қайтариши учун барча имкониятларга эга.

Мазкур тадбирдан бир оз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишига биноан, Ўрмон хўжалиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Қўмитаси ташкил этилди. Унинг зиммасига юклатилган кўплаб вазифалар қаторидан: ўрмонларни қайта яратиш, улардан самарали ва эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, ўрмон хўжаликларида ўрмоннинг тахтадан ташқари маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича чора-тадбирларни ривожлантириш кабилар ўрин олган. Мазкур чораларнинг барчаси мамлакат ўрмон жамғармасини сақлаб қолиш мақсадидаги аниқ зарурият ҳисобланиб, унда FSC тизими бўйича ўрмон гувоҳномасига эга бўлишнинг ихтиёрийлиги, аҳолининг теварак атрофидаги ўрмонни сақлаб қолиши бўйича келажакдаги рағбатини ва долзарблигини янада юксалтиради. FSC дан олинган гувоҳнома ўрмон билан боғлиқ бўлган бизнес ва маҳсулотга халқаро бозорга чиқиш учун ўзига хос сифат белгиси ва «рухсатнома»дир. Истеъмолнинг масъулиятлилиги ҳам ихтиёрий ўрмон гувоҳномасига эга бўлишнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бутун дунёда истеъмолчилар FSC белгисига эга бўлган маҳсулотни: у – хоҳ уй жиҳози ва рўзғор буюми, уй иситиш ва иссиқлик энергиясини олиш брикетлари бўлсин, целлюлоза, қоғоз ёки картондан олинган толалар, упаковка, ўрмоннинг тахта бўлмаган маҳсулоти (асал, ёнғоқ, қўзиқорин, шифобахш ўтлар) ва бошқаларни афзал биладилар. FSC белгиси мазкур маҳсулот учун ўрмон бошқаруви экологик масъулиятли, ижтимоий томондан манфаатли ва иқтисодий жиҳатдан ҳаётбахш бўлганлигига ишонч беради.

Мамлакатнинг ўрмонзорлигини сақлаш ва қайта тикланишига Ўзбекистон Ҳукумати бюджетдан катта маблағ ажратаётганлиги ҳеч ким учун сир эмас. Бироқ, уларнинг муваффақиятлилиги даражаси ўрмонни сақлаб қолиш бўйича маҳаллий аҳолининг шахсий иштирокини рағбатлантиришга, табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ходимларининг маърифий ишларига бевосита боғлиқдир. Ўрмонзорликни тиклаш учун давлат томонидан маблағлар сарфланаётган бир вақтда, энергетик ресурсларнинг танқислиги ўрмонларнинг ёппасига ўтин сифатида кесилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Писта кўчатларини экиш акцияси, «Ўтинни ўзинг эк» жамоатчилик ташаббуси бўйича кейинги ҳаракатларнинг табиат қўйнидаги муҳокамаси билан давом эттирилди. Мазкур ташаббус Глобал Экологик Жамғарма кичик грантлари дастурининг (ГЭЖ КГД) экспертлари гуруҳи томонидан таклиф этилди. Ҳаракат учун батафсил кўрсатма «Узи учун ўтинни қандай етиштирмоқ мумкин» нашрида баён этилган бўлиб, унда аҳоли учун ўз хўжалигини иссиқлик, энергия ва қурилиш тахтаси билан атрофдаги табиатга зарар етказмасдан таъминлаш бўйича барча имконият ва ташаббуслар содда ва қизиқарли шаклда тасвирланган. Мазкур ташаббусни Тошкент Аграр университети экологик клублари фаоллари, ҳамда «Ekomaktab» ННТ кўнгиллилари ўз фаол иштироклари билан қўллаб-қувватлашга тайёр бўлиб, бу борада ҳамкорликдаги режаларни ҳам белгиладилар. Дарахт экиш, қадимдан, Ўзбекистоннинг яхши миллий анъанаси бўлиб келган. Шундай экан, анъаналаримизга ва табиатга яқин бўлишга ҳаракат қилайлик.


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.