«Ўрмонлар Ҳимоя Кутмоқда»Органик қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти (FiBL) баҳолаши бўйича дунёнинг 172 мамлакати органик қишлоқ хўжалиги билан (ОҚХ) шуғилланмоқда. Бугинги кунда дунёдаги 43,7 млн. гектар ер майдонини ушбу қишлоқ хўжалик фаолияти банд қилиб, бунга тахминан 2,3 миллион фермер хўжалиги жалб қилинган.
2015 йил ҳолати бўйича 87 мамлакат ОҚХ соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий актларга эга. Ўзбекистон Республикасида ҳам ОҚХ ривожланиб бормоқда. Аниқ фермер ва деҳқон хўжаликарида амалий демонстрациянинг афзаллиги ва фойдалилигидан ташқари органик ишлаб чиқаришни жорий қилишга алоқадор ҳар қандай инновациялар органик қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги қонуни тайёрлаш ва меъёрий-ҳуқуқий базалларни ишлаб чиқишни талаб қилади. TCP/UZB/3501 «Ўзбекистон Республикасида мақбул қишлоқ хўжалик амалиётини жадаллаштириш ва органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун институционал имкониятларни ошириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу семинар Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни ишлаб чиқиш учун аниқ вазифаларни белгилаб олишга йўналтирилган. ОҚХ ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (МҚХА)ни ривожлантириш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
3 ноябр куни Тошкент шаҳрида истиқболда органик қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни тайёрлаш учун «Органик ишлаб чиқариш бўйича қонунчилик» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинар Ўзбекистон Республикасида «Органик қишлоқ хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар учун ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва ФАОнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилиб, унда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)ни халқаро ва миллик консультантлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирок этди.
Семинарнинг асосий мақсади органик ишлаб чиқариш бўйича миллий қонунчиликни олдиндан таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган таклифларни кўриб чиқиш ва янги қонунчилик лойиҳасининг асосий элементларини манфаатдор томонлар билан муҳокама қилиш натижаларига мувофиқ органик ишлаб чиқариш юзасидан қонунчилик элементлари бўйича миллий имкониятларни кучайтиришни қамраб олади. Семинарда органик ишлаб чиқариш соҳасидаги қонунчилик фаолияти бўйича ижтимоий мунозараларни ва органик қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги қонунни жорий қилишнинг устунлиги ва тартибга солиш масалалари бўйича тегишли мутахассислар ва экспертлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг фикрларни кўриб чиқиш ҳам кўзда тутилган.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)ни
Ўзбекистон Республиксидаги ваколатхонаси.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.