2017 йил 1 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Нукус шаҳар ҳокимлиги, Жаҳон ёввойи табиат фонди (WWF), оқ қуйруқни сақлаб қолиш Иттифоқи, “Uz – Kor Gaz Chemikal» ОАЖ ҚК кўмаги кўмагида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ Табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти томонидан Нукус шаҳрида Халқаро ОҚ ҚУЙРУҚ куни доирасида «ОҚ ҚУЙРУҚ МУҲОФАЗАСИ УЧУН» спорт-экологик марафони бўлиб ўтди. Марафонда болалар ва ёшлар, Қорақалпоғистон фани ва маданияти вакиллари иштирок этдилар. Тадбир иштирокчилари тахминан 3 километр масофани югуриб ўтиб, оқ қуйруқнинг Устюртдаги мавсумий миграцион кўчишлари билан қиёслаган ҳолда, унинг ўзига хос рамзий маъносини таъкидладилар. Шу тариқа, иштирокчилар ушбу ноёб кийикни сақлаб қолиш ҳамда шохларини ва гўштини ноқонуний сотиш каби браконьерлик ҳолатларининг олдини олиш борасида кескин чоралар кўрилиши зарурияти муаммосини чуқур англаб етаётганликларини намоён этдилар.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – Қорақалпоғистон ҳудудида кийикнинг ушбу ноёб турини сақлаб қолиш зарурати ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш, шунингдек, маҳаллий аҳоли томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги борасидаги қонун бузилиш ҳолатларининг профилактикасига кўмаклашишдан иборат. Зеро, аҳолининг бир қисми, тақиқларга қарамасдан, оқ қуйруқни ноқонуний овлаш, шохлари ва гўштини сотиш билан шуғулланишда давом этиб клаётган бўлса, иккинчи қисми–Қизил китобга киритилган кийик гўштини сотиб олиб, ушбу жиноий занжирга ёрдам бериб келмоқда.
Тадбирда қайд этилганидек, оқ қуйруқ сут эмизувчилар орасида тезлик билан сони қисқариб тур ҳисобланиб, 10 йил ичида у 95% етди. Мазкур турнинг қирилиб кетишини олдини олиш учун тезкор чоралар кўриш зарур.
Тарихдан маълумки, ок қуйруқ, унинг атрофидаги ҳамда анъанавий миграция йўллари бўйлаб яшовчи инсонлар учун муҳим омил ҳисобланган. Оқ қуйруқ, ханузгача тиббиётида ишлатилиб келинаётган, шохлари учун, бундан ташқари, унинг гўшти анъанавий равишда уй ҳайвонлариникига нисбатан анча арзон бўлганлиги учун ҳам овланади. Оқ қуйруқларнинг қирилиб кетишига асосий сабаб браконьерликдир.
Оқ қуйруқни сақлаб қолиш, ҳамда Қорақалпоғистон дашт экотизимларининг ва мазкур тур яшайдиган Устюрт платосида истиқомат қилувчи аҳолининг фаровонлигини яхшилаш учун табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида турли хилдаги усул ва ёндашувларни қўллаш даркор.
Оқ қуйруқни муҳофаза қилиш ва сақлаб қолиш мақсадида 2016 йил 22 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 238-сонли Қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ, Устюрт янги кўриқланувчи табиий ҳудудда, майдон жиҳатдан Ўзбекистондаги энг катта бўлган – «Оққуйруқ» ландшафт буюртмаси барпо этилади. Ҳозирги кунда, мазкур қўриқланувчи ҳудуднинг тўлақонли фаолият юритиши учун тезкор чоралар кўриш зарур.
«Оқ қуйруқ куни» деб номланган экологик байрам Қорақалпоғистонда кўп йиллар давомида нишонланиб келинмоқда. У ёш оқ қуйруқчалар туғилиши даврига тўғри келиб, ўсиб келаётган авлодда ва умуман, аҳолида она ўлка табиатига маъсулиятли муносабатда бўлиш, ватанпарварлик ҳисси ва ватанга, халқ анъаналарига муҳаббат туйғусини шакллантириш мақсадига қаратилган. Ушбу байрам нафақат юртимизда, балки Россия, Қозоғистон ва Монголия каби давлатларда ҳам кенг оммалашган. Байрам халқаро мақомга эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида, дашт кийигини сақлаб қолиш ғоялари билан бирлашган, турли мамлакатларда нишонланади.
«Оқ қуйруқ муҳофазаси учун» спорт-экологик марафони Қорақалпоғистон пойтахтида бўлиб ўтаётган қатор долзарб экологик ва маданий тадбирлари орасида ёрқин ҳодиса бўлиб қолди.