«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Тана ва руҳ экологияси.

User Rating: 5 / 5

Star ActiveStar ActiveStar ActiveStar ActiveStar Active
 

Руҳ экологияси

«Мен фикрлаяпман, демак, яшаяпман», деган эди буюк математик ва философ Рене Декарт. Дарҳақиқат, инсоннинг ўзлиги унинг тафаккури билан белгиланади. Тана экологияси

руҳ экологиясидан бошланади. Биз болаликда ота-онамиздан «рост гапир», деган ўгитни кўп эшитганмиз. Ўз-ўзига нисбатан ростгўй бўлиш – бу ўзликни англаш йўлида ташланган биринчи қадамдир.

Тоза руҳ нима? Бу – ростгўй одамнинг тоза руҳи. Бизнинг давримизда бу кам учрайдиган ҳодисадир. Тоза руҳга фақат ўзини қуршаган дунёдан ҳафсаласи пир бўлишга ҳали улгурмаган болалар ва атайлаб ёмон қилмиш содир этишга қодир бўлмаган девоналар эга бўлсалар керак.

Фалсафий мулоҳазаларимизга якун ясар эканмиз, ҳамма нарсада уйғунлик бўлиши лозимлигини қайд этиб ўтишни истар эдик. Тоза танасиз тоза руҳ бўлиши мумкин эмас.

Тана экологияси

Энди яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги фалсафий мулоҳазалардан узоқлашамиз ва ҳаётга яқин мавзуларга ўтамиз.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш барча замонларда ҳам долзарб аҳамиятга эга бўлган. Аммо ҳозирги вақтда бу муаммо айниқса кескинлашди. Сизнингча, Санкт-Петербургда тахминан нечта автомобиль бор? Бир ярим миллионта. 2013 йилда Петербург Россиянинг энг ифлосланган шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилди. Газланган ҳаво, чиқиндиларни сув ҳавзаларига ташлаш, кучли шовқин ва ахлат – бу бизнинг соғлиғимизга зарар етказадиган нарсаларнинг оз қисми.

Аммо ўзига ўзи ғамхўрлик қилишга қодир бўлмаган одам қандай қилиб ўзини қуршаган дунёни авайлаб асрашни ўргана олади?

Соғлом овқатланиш

Бу борада ишни бошлашнинг энг осон йўли – соғлом овқатланиш. Овқатланишни «ейиш учун яшайман», деган қоидага мувофиқ эмас, балки «яшаш учун ейман», деган қоидага мувофиқ ташкил этиш лозим.

Биринчи қоида – меъёрда ейиш. Одам овқатлангандан кейин орадан 20 минут ўтгач, унинг меъдаси тўяди, шу сабабли бўкиб қолгунча овқатланиш ярамайди. Ора-сира, лекин кўп егандан, оз-оздан, лекин тез-тез еган маъқул. «Очлик билан даволаниш», деган гапларни бутунлай унутинг. Бизнинг организмимиз яшаш учун курашишга одатланган. Шу сабабли овқатланишни кескин чеклаш «sos!» сигнали сифатида қабул қилинади ва организм иши меъёрдан чиқади.

Иккинчи қоида – фақат табиий маҳсулотларни истеъмол қилинг. Аччиқ, серёғ ва шўр таомлар овқатланиш рационидан чиқариб ташланса, айни муддао бўлади. Табиат бизга сабзавотлар, мевалар ва донли ўсимликлар орқали кўп сонли фойдали моддалар, витаминлар ва минераллар ҳадя этади. Табиатнинг бу ҳадясидан оқилона фойдаланайлик.

Жисмоний зўриқишлар

Болалар боғчасида, мактабда, олий ўқув юртларида бизни доим жисмоний тарбия дарсларига қатнашга мажбур этишган. Бундай азобларга дош беришга ҳамма ҳам қодир бўлмаган. Аммо сиз навбатдаги шундай қийноқдан кейин кучингизга куч қўшилгани, руҳингиз бардам тортганини ҳис қилмаганмисиз?

Мускуллар ва суякларни мустаҳкамлаш, гавда ҳолатини тўғрилаш, турли хил касалликларнинг олдини олиш, вазнни меъёрлаштириш – буларнинг барчасига енгил жисмоний машқларни мунтазам бажариш йўли билан осонгина эришиш мумкин. Ҳатто эрталабки бадантарбияга 5-10 минут ажратиш орқали сиз ўз организмингизни иш кунини унумли ўтказишга созлайсиз. Агар бундай машқларни тоза ҳавода бажарсангиз, машқнинг самарадорлиги икки баравар ошади.

Маълумки, ҳар қандай буюк иш кичик бир ташаббусдан бошланади. Қачонки биз ўзимизни тушунишни, ўз организмимизни асраб-авайлашни ўргансак, ўшандагина ўзимизни қуршаган дунёни асраш ҳақида гапиришимиз мумкин.

Расулова Дурдона.

Соғлом турмуш тарзи бўйича эксперт.


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.