«EKOMAKTAB» экология-ресурс маркази.

  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»
  • Эколого-ресурсный центр «EKOMAKTAB»

Иқлимни муҳофаза қилиш: «бизга хоҳловчилар иттифоқи керак».

User Rating: 5 / 5

Star ActiveStar ActiveStar ActiveStar ActiveStar Active
 

Жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгаришини қандай қилиб тўхтатиши мумкин? Эксперт Ханс Йоахим Шельнхубер билан суҳбат.

Жаноб Шельнхубер, яқинда Мексиканинг Канкун шаҳрида бўлиб ўтган иқлим масалалари бўйича жаҳон саммити қизғин баҳс-мунозаралардан кейин муросаи мадора билан якунланди. Бўлиб ўтган музокараларни Сиз қандай баҳолайсиз?

Ушбу анжуман натижалари мени қаноатлантиради. Унинг қиммати Дурбан (ЖАР)да бўлиб ўтадиган иқлим масалалари бўйича келгуси жаҳон саммитида аён бўлади. Ўшанда гапириш эмас, балки ҳал қилиш керак бўлади. Копенгагенда бўлиб ўтган иқлим масалалари бўйича жаҳон саммити қониқарли натижаларни бермагач, иштирокчи-мамлакатларнинг ҳукуматлари Канкунда бундан буён музокараларни БМТ ҳомийлиги остида ўтказиш ҳақида келишиб олдилар. Мультилатерализм халос этилди. Аммо Канкунда ҳам жиддий қийинчиликлар бартараф этилгани йўқ. Иқлимни муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқий мажбурият юклайдиган халқаро битим ҳали-ҳануз мавжуд эмас. Мақсад – Ернинг исишини саноатлашишдан олдинги давр билан таққослаганда Цельсий бўйича 2 даражага чеклаш мутлақо тўғри. Ушбу мақсадга эришиш учун аниқ дастур ҳамда CO2 чиқиндиларини қисқартириш учун нима қилиш кераклигини тушуниш зарур.

Ҳар қалай, Ер исиши Цельсий бўйича 2 даражадан ошмаслиги кераклиги илк бор расмий даражада Канкун саммитининг якунловчи ҳужжатларида эътироф этилди.

Дарҳақиқат, бу ижобий ҳолат ва уни мен ҳатто бунда гап халқаро-ҳуқуқий даражада мажбурият юклайдиган мақсад ҳақида бормаган бўлса ҳам камситмоқчи эмасман. Аниқ мақсад сифатида рақам белгиланганининг ўзиёқ катта юксалишдир. Ниҳоят, жамоатчилик сиёсатчилар фаолиятини баҳолаш учун мезонга эга бўлди. Копенгаген саммити ижобий натижа бермаган, музокара олиб бораётган томонлар илк бор ўз қарталарини очиб қўйишга мажбур бўлган эдилар. Иқлим бўйича музокаралар тарихи – бу масъулиятни янада кечга суриш тарихидир. Аммо Копенгагенда миллий манфаатларга ҳам дахл этадиган иқлимни муҳофаза қилиш муаммосини ечишдан ўзини олиб қочишнинг иложи қолмагани аён бўлди. Федерал канцлер Меркель иқлимни муҳофаза қилиш йўлида ўта фаол ҳаракат қилди. Охир-оқибат Копенгагенд миллий манфаатлар биринчи ўринга чиқди.

194 давлат иштирок этадиган иқлим бўйича жаҳон саммитларидан йирик ечимларни кутиш ўринли бўладими?

Музокаралар иштирокчиларининг аксарияти бирон-бир муаммони ҳимоя қилади деб ўйлаш тўғри бўлмайди. АҚШ ва Хитой олдинга бир қадам ташласа, уларга кўп сонли кичик мамлакатлар эргашган бўлур эди. Менимча, якдиллик принципидан узоқлашиш керак. БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенцияси томонлари конференцияси бундай қарорни регламентни тартибга солиш доирасида қабул қилиши мумкин эди. Афсуски, бунинг ўрнига музокараларнинг иштирокчилари ўзларини ўз имкониятларида чекламоқдалар. Шу туфайли ҳам мен ҳозирги вақтда бирдан-бир имконият – бу субглобал альянслар тузишдир, деб ҳисоблайман. Бунда Европа айрим ривожланган давлатлар, масалан Япония ва бир-иккита муҳим бўсаға давлатлар билан «хоҳловчилар иттифоқи»га бирлашади. Фақат иқлимни муҳофаза қилиш учунгина эмас, балки янги индустриал давр иттифоқини тузиш учун ҳам. Ушбу иттифоқ доирасида иштирокчи-давлатлар хом ашёни янада тежайдилар, туташ цикллар доирасида хўжалик юритишни олдингидан ҳам самарали амалга оширадилар.

Бундай янги ҳамкорлик куртакларини Сиз нимада кўряпсиз?

Нима учун Хитой ёки Ҳиндистон бундай «фитнес-клуб»га аъзо бўлмаслиги керак? Ҳиндлар ўзларининг кам эҳтиёжли маданияти билан ҳақли равишда фахрланадилар. ЕИ ва Ҳиндистон ўртасида эмиссия квоталари билан ўзаролик асосида савдо қилиш муаммони ечиш йўлларидан бири бўлиши мумкин. Хитой квоталар савдосини миллий миқёсда йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Менимча, айнан Хитойникига ўхшаш ўта самарали иқтисодиёт ўз келажаги истиқболларидан келиб чиқиб янги индустриал даврда ўзига етакчи ролни таъминлашдан қаттиқ манфаатдор.

Федерал ҳукуматнинг энергетикага оид концепциясида энергия самарадорлигини ошириш энг муҳим банд ҳисобланади, унда асосий урғу тикланадиган энергия манбаларидан кенг фойдаланишга берилади. Бундан ташқари, Германия улкан мақсадни кўзламоқда – у 2020 йилгача CO2 чиқиндиларини 1990 йилдагидан 40% га қисқартирмоқчи. Германия келажакда қандай роль ўйнаши мумкин?

Германия техник истеъдодлар, муҳандислик фанлари ва техник олий ўқув юртлари билан боғлиқ катта анъаналар, шунингдек аҳолининг экологик жиҳатдан онгли нуқтаи назари туфайли етакчи ўринлардан бирини эгаллаш учун яхши имкониятларга эга. Аммо мос келадиган сиёсий шароитларсиз барқарор ривожланиш сари бурилиш ясашнинг иложи йўқ. Давлат конструктив роль ўйнаши лозим. Федерал ҳукумат бунга ўзининг энергетикага оид концепцияси ёрдамида эришишга ҳаракат қилмоқда. Менимча, техник инновациялар бу мақсадга эришиш учун кенг йўл очса керак. Шу сабабли бизнинг Потсдамдаги Иқлим ўзгариши оқибатларини ўрганиш институтимиз (PIK) янги Европа инновациялар ва технологиялар институтини ташкил этиш ташаббусчиларидан бири. У Bayer ва Solar Valley сингари компаниялар билан ҳамкорликда иқлимни муҳофаза қилиш учун технологияларни ишлаб чиқиш мақсадида инновацион жараёнларни янада жадаллаштириш ниятида.

PIK наинки иқтисодиёт соҳасида ҳамкор, балки сиёсат соҳасида маслаҳатчи сифатида ҳам иш олиб бораётир.

Биз ўзимизни энг аввало хизматлар оференти деб ҳисоблаймиз (шу жумладан Германиядан ташқарида ҳам). Яқинда Покистон ҳукумати бизга иқлим ўзгаришларини таҳлил қилиш учун илмий инфратузилмани яратишда ёрдам беришни сўраб мурожаат этди. Уругвай қишлоқ хўжалик вазири ўз мамлакатидаги қурғоқчилик муносабати билан институтимизга ташриф буюрди. Биз иқлимни ривожлантириш моделларини турли давлатларга текинга тақдим этамиз. Давлатдан молиявий мадад олувчи институт сифатида, биз жамият эҳтиёжларини қондиришни истаймиз.

Йоханнес Гёбель суҳбатлашди


Янгиликларга обуна бўлиш

© 2024 EkoMaktab. All Rights Reserved.