Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Савдо-саноат палатаси кўмагида 2015 йилнинг 6 февраль куни Халқаро бизнес марказида тадбиркорлар, корхоналар раҳбарлари ҳамда хусусий тармоқ вакиллари учун “Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш – барқарор тадбиркорлик ривожланишининг омили” мавзусида ахборот-
тушунтириш семинарини ташкил этди.
Семинар доирасида табиатдан фойдаланиш соҳасида иқтисодий механизмларни амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилишга оид амалдаги қонунчилик, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида имтиёзларни тақдим этиш, шунингдек экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштиришнинг давлат тизими билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, шу билан бирга, сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги “Экологик назорат тўғрисида” ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Қарорининг, Ўзбекистон Республикасида давлат экспертизаси тўғрисидаги низомнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш масалалари жамият ҳаётий фаолияти билан яқин бўлиб, тўғридан-тўғри иқтисодиёт тармоғининг ривожланишига боғлиқ. Экология ва иқтисодиёт соҳаларининг узвий интеграцияси ҳамда ўзаро алоқаси бугунги кунга келиб, тадбиркорлик субъектлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда ваколатли органлар ўртасида ўзаро самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадларида табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари олдига янгидан-янги вазифаларни қўймоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаларида таъкидланганидек, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун янада мақбул шароитларни яратиш - ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг муҳим чора-тадбирлари бўлиб хизмат қилади.
Республика раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йуналишлардан келиб чикиб Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хар бир қатор устувор йуналишлар бўйича вазифалар белгилаб олди.
Булардан бири иктисодиётни баркарор усишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига кулай шароитлар яратиш максадида, табиатни муҳофаза килиш соҳасига таалукли руҳсатнома ва хулосалар расмийлаштириш борасида йул куйилиши мумкин булган барча тўсиқлар ва чеклашларни бартараф қилишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тадбиркорлик муҳитидаги мониторинг натижалари экологик хавфсизлик борасида талаб этиладиган меъёрлар тўғрисидаги хабардорлик даражасининг паст эканлигини кўрсатмоқда. Бизнес соҳаси вакиллари экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ҳамда меъёрлаштиришнинг асосий қоидалари, экологик менежментни татбиқ этишга йўналтирилган экологик аудит ҳамда ташкилий-иқтисодий воситалар тўғрисида етарли даражадаги ахборотга эга эмаслар. Тадбиркорларни Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган мавжуд имтиёзли тизимдан бохабар этиш муҳим аҳамият касб этади.
Маърузачилар таъкидлаганидек, давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, маҳсулот таннарҳини камайтиришга кўмаклашувчи омиллар, шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган давлат сиёсатининг бир қисми сифатида саноатга кам чиқитли ва экологик хавфсиз технологияларни жорий этиш масалалари билан тадбиркорлик субъектларини таништириш очиқ мулоқот тарзида ўтказилган семинарнинг йўналишларидан бири бўлди. Муҳокамалар давомида иштирокчилар табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини келгусида такомиллаштириш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларни ҳамда ўз таклифларини тақдим этдилар.
1992 йил “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши билан табиатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асослари мустаҳкамланди. Мазкур Қонуннинг 37- моддаси билан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширганлари тақдирида уларга солиқ солишда имтиёзлар бериш, иқтисодиётни “яшиллаштириш” соҳасида банд бўлган тадбиркорларга табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиат муҳофазасини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун имтиёзли шартларда қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар (ссудалар) бериш кўзда тутилган.
Экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштиришнинг давлат тизими тўғрисидаги маъруза иштирокчилар эътиборини тортди. Сўзга чиққан мутахассислар экологик сертификатлаштиришнинг асосий вазифалари, ички ва ташқи бозорда бошқа ишлаб чиқарувчилар билан рақобатбардошликни оширишнинг муҳим омили сифатида унинг истиқболлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этдилар.
Тадбирда, шунингдек, экологик хавфсизликнинг замонавий тизимини шакллантиришда экологик назоратнинг муҳимлиги ҳамда аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтилди. Таъкидланганидек, ишлаб чиқариш ҳамда жамоатчилик назоратнинг мавжудлиги кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарининг ўз фаолиятини экологик нуқтаи назаридан самарали назорат қилинишига туртки бўлади.
Семинарда иштирокчиларни ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби жараёнлари, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга рухсатномаларни олиш, ва умуман Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида тадбиркорлик субъектларига давлат х;изматларини курсатишни “Ягона ойна” тамойили асосида амалга оширилиши тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати